UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  0 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  11 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  2 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  8 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  4 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  1 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1

Coca Cola Суперлига. Бугун "Металлург" ўз уйида "Бухоро" билан ўйнайди, "Локомотив" Навоийда меҳмон Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Бугун "Металлург" ўз уйида "Бухоро" билан ўйнайди, "Локомотив" Навоийда меҳмон

Бугун Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган навбатдаги икки учрашув бўлиб ўтади.


МЕТАЛЛУРГ – БУХОРО
23 октябрь 2020 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев, Тимур Галеев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шерзод Ражабов

"Металлург" сўнгги 5та турда ҳеч кимга ютқазмади - 2та ғалаба, 3та дуранг. "Бухоро" эса 8та турдан буён ғалаба қозона олмаяпти - 4та дуранг, 4та мағлубият.

Бу жамоалар ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 45 марта тўқнаш келишган. 21 бор "Металлург", 18 марта "Бухоро" ғолиб бўлган. Қолган 6та ўйинда дуранг қайд этилган.

Ўзаро ўйинларда Бекобод клуби 63та гол урган, Бухоро клуби эса 59та гол урган.

Охиги ўзаро тўртта ўйинда "Бухоро" бу жамоани мағлуб эта олмаган - 1та дуранг, 3та мағлубият. Сўнгги бор "Металлург" 2018 йилги мавсумда бу жамоага ютқазганди.

Биринчи даврада "Металлург" сафарда "Бухоро" устидан 4:1 ҳисобида ғалабага эришганди.

Металлург

Суперлига. 20-тур

23/10/2020, 16:00

0
:
0
Тугади

Бухоро

45'
90'
68'  Даврон Анваров (Мурод Бобожонов)
72'  Абдурахмон Абдулхақов (Аброр Тошқўзиев)
72'  Аброр Тошқўзиев
73'  Камолиддин Тожиев
36'  Жасур Ҳакимов
64'  Муҳаммадали Ғиёсов (Абдуғани Камолов)
75'  Файзуллобек Жуманқўзиев (Беҳруз Садиллоев)
75'  Суҳроб Неъматов (Анваржон Жўраев)
78'  Бекзод Сайидов
90'  Жасур Ҳакимов (Максимилиан Фомин)



ҚИЗИЛҚУМ – ЛОКОМОТИВ
23 октябрь 2020 йил. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Комил Расулов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

"Қизилқум" мезбон бўлган охирги 5та ўйинда жамоа умуман ютқазмади - 3та ғалаба, 2та дуранг. "Локомотив" эса сўнгги 6та турда фақат бир марта мағлуб бўлди, қолган ўйинларда 4та ғалаба ва 1та дуранг қайд этди.

Бу жамоалар ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 31та ўзаро ўйин ўтказишган. 18 марта "темирйўлчилар", 7 марта навоийликлар ғолиб бўлишган. Қолган олти учрашувда дуранг қайд этилган. Сўнгги бор "Қизилқум" бу жамоани 2013 йилги мавсумда мағлуб этган. Шундан кейин ўтган кетма-кет 13та баҳсда "Локомотив" Навоий клубига ютқазмай келмоқда.

"Қизилқум" ўз майдонида ўтган охирги 6та ўйинда бу жамоани умуман юта олмаган - 1та дуранг, 5та мағлубият.

Биринчи даврада Тошкентда ўтган баҳсда "Локомотив" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Қизилқум

Ойбек Қиличев - 45'

Суперлига. 20-тур

23/10/2020, 18:00

1
:
1
Тугади

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 78'

45'
90'
45'  Ойбек Қиличев
71'  Руслан Маргиев (Жасур Азимов)
81'  Эркин Бaйдуллаев
44'  Жаҳонгир Абдумўминов
46'  Дилшод Комилов (Шуҳрат Муҳаммадиев)
46'  Жаҳонгир Абдумўминов (Авазбек Ўлмасалиев)
51'  Марат Бикмаев (Азизбек Амонов)
70'  Кирилл Погребняк (Жавоҳир Алижонов)
78'  Темурхўжа Абдухолиқов
78'  Азизбек Амонов


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика