Чичарито Рафаэль Маркесдан ўтиб кетди

Narzulla Saydullayev
16 мар 2017, 08:01
ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Атлетико»га қарши ўйин «Байер» ҳужумчиси Хавьер Эрнандес учун мусобақадаги 46-ўйин бўлди.

Мексикалик ҳужумчи ҳамюрти ЕЧЛдаги ўйинлар сони бўйича Рафаэль Маркесни ортда қолдириб, бу борада КОНКАКАФ футболчилари орасида мутлоқ рекордчига айланиб олди.

Чичарито Чемпионлар лигасида «Байер»дан ташқари «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» сафида ўйнаган. Олдинги 45та ўйинда ҳужумчи 14та гол урган.


Ўхшаш янгиликлар

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: espn.co.uk