Чехия футбол ассоциацияси расмий баёноти: "Роналду Бицаннинг рекордини янгиламади"
21 янв 2021 20:35
Янгиликлар
Чехия футбол ассоциацияси расмий баёноти: "Роналду Бицаннинг рекордини янгиламади"
Кўплаб статистик манбалар португалияликнинг клуб ва миллий термада расмий ўйинлардаги 760-голини ургани ҳамда бу унга Йозеф Бицан (759)ни ортда қолдириб, футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айданишига замин яратгани ҳақида хабар берди.
Бироқ, Чехия футбол ассоциацияси Австрия ва Чехославакия терма жамоалари собиқ форварди Бицандаги голлар 821 талиги бўйича баёнот берди.
“Криштиану Роналду голлар сони бўйича афсонавий Йозеф Бицанга яқинлашаётганини туфайли чехословакиялик тўпурар нечта гол ургани ҳақидаги саволлар кўпайиб бормоқда.
Жавоб бундай – Йозеф Бицан расмий ўйинларда 821 та гол урган. Биринчи ва иккинчи лигалар (Австрия ҳамда Чехияда), миллий кубоклар, Марказий Европа Кубоги ва терма жамоалардаги ўйинларда урилган голлар ҳисобланмоқда. Агар миллий термага таалуқли бўлмаса, ўртоқлик ўйинларидаги натижалар инобатга олинмаган”, деб ёзилган баёнотда.
Ҳисоб-китоблар Чехия ФАнинг тарих ва статистика комиссияси томонидан олиб борилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар