Черчесовдан антирекорд
06 июн 2018 00:15
Янгиликлар


Черчесовдан антирекорд
Россия терма жамоаси бугун Туркия билан ўртоқлик учрашувида (1:1) дуранг қайд этиб, ғалабасиз серияни 7 та учрашвга етказди.
Бу терма жамоанинг бир мураббий қўли остидаги энг ёмон натижадир. Черчесовга қадар бу каби салбий натижага Анатолий Бишовец (1998 йил, 6 ўйин, 6 мағлубият) ва Леонид Слуцкий (2016 йил, 2 мағлубия ва 4 дуранг) “эришганди”.
Бу икки мутахассис ҳам олтинчи учрашувдан кейин ўз лавозимларини тарк этишганди. Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси сўнгги марта 2017 йилнинг октябрида ғалабага эришган. Шундан буён улар ўтказган учрашувларининг 4 тасида мағлуб бўлган бўлишса, 3 тасида дуранг қайд этилган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар