UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  9 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  38 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  8 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  3 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  38 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0

Черан Тожиевга яқинлашди — "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашувидан 8та факт Янгиликлар

Черан Тожиевга яқинлашди — "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашувидан 8та факт

Кеча "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашуви билан Суперлиганинг 12-тури якунланди.


Қизилқум

Суперлига. 12-тур

23/06/2022, 20:00

2
:
0
Тугади

Пахтакор

Сардор Рашидов - 69', Драган Черан - 90'

45'
90'
45'  Шон Пол Комолафе
65'  Александар Станисавлевич (Салим Мустафоев)
65'  Олег Зотеев (Алишер Санаев)
79'  Шерали Жўраев (Бобурбек Юлдашев)
30'  Икром Алибоев
45'  Одилжон Ҳамробеков
46'  Шаҳзод Азмиддинов (Хожимат Эркинов)
69'  Сардор Рашидов
69'  Драган Черан
90'  Диёр Холматов (Аббосбек Файзуллаев)
90'  Драган Черан
90'  Драган Черан (Рустам Турдимуротов)


Мазкур учрашувга оид бир қанча қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


1. "Пахтакор" навоийликлар устидан Суперлигадаги 38 ғалабасини қўлга киритди. "Қизилқум" эса 2017 йилдан бери ҳали очко олишни уддасидан чиққани йўқ. 

2. 2004 йилда туғилган Рустам Турдимуродов бугун "Пахтакор" либосида Суперлигада дебют қилди. У 90+3 дақиқада Драган Чераннинг ўрнига майдонга туширилди. 



3. Драган Черан жорий йил "шерлар" либосида Суперлигадаги 6 голини урди. 

4. "Пахтакор"нинг Суперлигадаги мағлубиятсиз серияси давом этади. Ҳозирча Славче Войнески шогирдлари 5та дуранг, 5та ғалаба қайд этишган.



5. "Қизилқум" Суперлигадаги 4 мағлубиятини қабул қилиб олди. 

6. Шавкат Насибуллаев бу йил "Қизилқум" иштирокидаги иккинчи ўйинда ишлади. Барчасида Навоий шаҳри жамоаси мағлубиятга учради,  АГМК 1:4, "Пахтакор" 0:2.



7. Сардор Рашидов ҳам 12-турга келиб голлари сонини очди. Жорий йил ҳисобидан Суперлигадаги илк голини "Қизилқум"га урди.

8. Драган Черан "Қизилқум" билан ўзаро ўйинлардаги "Пахтакор" таркибидаги 7 голини урди. Бу борада энг яхши кўрсаткич Зайниддин Тожиевда,8та гол.


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика