Черан: "Чемпионлик сари охирги қадам қолди"
09 ноя 2022 14:20
Янгиликлар
Черан: "Чемпионлик сари охирги қадам қолди"
Coca Cola Суперлигасининг 25-турида ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилган "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди (6:0).
Мазкур учрашувда покер қайд этган Драган Черан "шерлар" таркибидаги юзинчи голини урди. Ўйиндан сўнг Чераннинг фикрлари билан қизиқдик.

"Қизилқум" яхши ва тажрибали футболчиларга эга жамоа. Рақиб дарвозасига ўз вақтида гол урдик. Ҳужумкор футбол кўрсатдик ва ғалаба қозондик.
Майдонга рекорд учун эмас, жамоам ғалабаси учун тушаман. Нима юз бераётган бўлса, барчаси "Пахтакор" сабабли. Рекордлар доим ёқимли.
Чемпионлик учун охирги қадам қолди. Барчасини "Бунёдкор" билан ўйин ҳал қилади", – деди Черан.
Абдулазиз Искандаров
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар