

Ушбу янгилик келаси мавсумдан бошлаб қўлланилади. VAR тизимидан 2019 йилда бўладиган УЕФА Суперкубоги учун баҳсда, Евро-2020 ўйинларида, 2020-21 мавсумдан бошлаб Европа лигаси баҳсларида ҳамда 2021 йилда бўладиган Миллатлар лигасининг ҳал қилувчи учрашувларида фойдаланилади.
Эслатиб ўтамиз, видеотакрорлар Россиядаги жаҳон чемпионатида қўлланилган эди.



