Чемпионлар лигаси финалида қайси хонанда қўшиқ куйлайди?
08 май 2018 15:49
Янгиликлар
Чемпионлар лигаси финалида қайси хонанда қўшиқ куйлайди?
26 май куни Чемпионлар лигаси финал учрашуви очилиш маросимида британиялик хонанда Дуа Липа чиқиш қилади.
22 ёшли қўшиқчи Киевда "Реал" ҳамда "Ливерпуль" ўртасида ўтказиладиган финалдан аввал қўшиқ куйлайди.
Дуа Липа - клипи YouTube тармоғида миллиарддан ортиқ томоша қилинган кам сонли хонандалардан бири ҳисобланади. Лондонлик қизнинг қўшиқлари бутун дунёга машҳур ҳисобланади.

"УЕФА томонидан Чемпионлар лигаси финалига таклиф қилиндим. Бундай имконият ҳаётда бир марта бўлади. Ушбу ажойиб тадбирда саҳнага чиқишни сабрсизлик билан кутяпман" - дейди хонанда.
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар