«Челси» январда Родригес ва Кулибали номзодларига қайтади
Aziz Tukhtamuradov
5 сен 2016, 20:50
Daily Express нашрининг хабар қилишича, «Челси» ёзда амалга ошмаган икки трансферларни қишда амалга ошириши мумкин.
Европада навбатдаги трансфер ойнаси 1 январ куни очилади. Айнан ўшанда "аристократлар" раҳбарияти "Наполи" футболчиси Калиду Кулибали ҳамда "Реал" аъзоси Хамес Родригесларнинг трансферлари борасида таклиф билан чиқиши кутилмоқда.