UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  57 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  10 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  4 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  7

"Челси" қишки ҳамда умумий трансферлар бўйича энг кўп пул сарфлаган клубга айланди Янгиликлар

"Челси" қишки ҳамда умумий трансферлар бўйича энг кўп пул сарфлаган клубга айланди

Лондоннинг "Челси" клуби жорий мавсум трансферларга энг кўп пул сарфлаган клубга айланди.

Лондон жамоаси "Атлетико"дан ярим ҳимоячи Жоау Феликсни 11 миллион евро эвазига ижарага олди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, "Челси" янги ўйинчилар учун 355,49 миллион евро сарфлади, бу бошқа клублардан кўра кўпроқ саналади. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни “Манчестер Юнайтед” (240,32 миллион евро), учинчи ўринни “Вест Хэм” (182 миллион евро) эгаллаб турибди.

Феликснинг трансфери "Челси"нинг қишки трансфер ойнасидаги тўртинчи трансфери бўлди. Ушбу трансфер ойнаси даврида ҳам лондонликлар энг кўп пул сарфлаган - 73,5 миллион евро. Португалиялик ҳужумчи билан шартнома имзолашдан аввал “кўклар” Бенуа Бадьяшилни 38 миллион еврога, Андрей Сантосни 12,5 миллион еврога ва Давид Фофанани 12 миллион еврога сотиб олганди.

Қишки мавсумда трансфер харажатлари бўйича иккинчи клуб Коди Гакпони 42 миллион еврога сотиб олган "Ливерпуль" ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика