"Челси" МЮ дарвозабони Ромерони сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда
07 сен 2020 01:02
Янгиликлар
"Челси" МЮ дарвозабони Ромерони сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда
"Челси" ҳозирги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед" посбони Серхио Ромерони сотиб олиши мумкин.
Ҳозирги пайтда Ромеро Манчестер клубида Давид Де Хеанинг ўринбосари ёки Хендерсондан кейинги дарвозабон сифатида қаралмоқда. Серхио эса бундан қониқмайди, албатта. Футболчи ўйин амалиётига эга бўлиш учун МЮдан кетмоқчи.
Ўз навбатида "Челси" ўз дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг ўйинидан мамнун эмас, шу боис "кўклар" ишончли дарвозабон излаш билан бандлар ва аргентиналик 33 ёшли дарвозабон улар учун айни муддао.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар