"Челси" Лукаку билан музокараларни бошлади

Alisher
28 май 2021, 17:16
Лондоннинг "Челси" клуби Миланнинг "Интер" форварди Ромелу Лукаку билан музокараларга киришди.

Бельгиялик форвард "нерадзуррилар" сафидан Антонио Конте тарк этганидан сўнг кетиш хоҳишини билдирмоқда.

28 ёшли Лукаку 2011-2014 йиллар давомида "аристократлар" сафида 15та ўйин ўтказиб, гол ура олмаган ва шундан сўнг "Эвертон"га ўтган.

Футболчининг "Интер" билан тузган шартномаси 2023/24 йили мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. У ўтган мавсум А Серия доирасидаги 36та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 11та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Het Laatste Nieuws

Сўнгги янгиликлар

Барча ›