

Бельгиялик форвард "нерадзуррилар" сафидан Антонио Конте тарк этганидан сўнг кетиш хоҳишини билдирмоқда.
28 ёшли Лукаку 2011-2014 йиллар давомида "аристократлар" сафида 15та ўйин ўтказиб, гол ура олмаган ва шундан сўнг "Эвертон"га ўтган.
Футболчининг "Интер" билан тузган шартномаси 2023/24 йили мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. У ўтган мавсум А Серия доирасидаги 36та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 11та ассист қайд этди.



