"Челси" ҳужумчиси "Милан"га ўтиш ниятида эмас
21 окт 2022 16:21
Янгиликлар
"Челси" ҳужумчиси "Милан"га ўтиш ниятида эмас
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Милан" "Челси" ҳужумчиси Армандо Брояга қизиқиш билдирмоқда.
Манба берган хабарга кўра, 21 ёшли футболчининг агенти Луис Белл "россонери" раҳбарияти билан учрашув ўтказган. Шу билан бирга, таъкидланишича, албаниялик футболчи яқинда "кўклар" билан узоқ муддатли шартнома имзолаган ва энди бутун эътиборини Лондон клубидаги фаолиятига қаратган.
Армандо ва "аристократлар" ўртасидаги амалдаги битим 2028 йилнинг июнь ойи охиригача тузилган. Жорий мавсумда у жамоа таркибида 11 та учрашувда иштирок этди.
Аввалроқ Италия чемпиони "Челси" форвардини нишонга олгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар