UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл", "Брайтон" – "Челси" (онлайн ҳисоб)  0 00:06Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди  6 23:33Италия кубоги финали! "Аталанта" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  3 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  3 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  6 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  6 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  15 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  17 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4

"Челси" ҳамон 55 млн фунтлик ҳужумчига қизиқмоқда Янгиликлар

"Челси" ҳамон 55 млн фунтлик ҳужумчига қизиқмоқда

Лондоннинг "Челси" клуби "Барселона" футболчиси Рафиньяга қизиқишини йўқотгани йўқ.

26 ёшли Рафинья "Лидс Юнайтед"даги икки йиллик эътиборни тортадиган фаолияти туфайли Англия Премьер-лигасига бегона эмас. Бразилиялик футболчи ўтган ёзда "Барселона"га 55 млн фунтга трансфер қилинган эди.

Ўтган йили "кўклар" ҳужум чизиғи вакилини бой берганига қарамай, унга бўлган қизиқишини йўқотгани йўқ. Шу билан бир қаторда, "Стэмфорд Бридж"да Каталония клуби вингерини яхши кўрадиганлар ҳалиям бор.

Рафинья жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида яхши ўйин кўрсатиб, жами 38 та ўйинда 9 та гол ва 9 та ассист натижасини қайд этди. Футболчи Ла Лига вакили билан 2027 йилгача мўлжалланган битимга эга. Унинг бошқа клубга кўчиб ўтишга хоҳиш билдириш эҳтимоли жуда паст. Бошқа бир испан нашри ҳужумчи ушбу мавсум охирида келажаги борасида аниқ қарорга келиши мумкинлигини айтган эди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика