"Челси" Аспиликуэта билан шартномани бир томонлама узайтирди
15 мар 2022 00:00
Янгиликлар
"Челси" Аспиликуэта билан шартномани бир томонлама узайтирди
Испаниялик ҳимоячи ҳозирча клубни тарк эта олмайди.
"Челси" ўз ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта билан шартномани бир томонлама узайтирди. Бу ҳақида Marca нашри хабар берди. Манбаниинг билдиришича, Сесар Аспиликуэтанинг амалдаги шартномаси шу мавсум охирига қадар белгиланган. Аммо битимда келишувни бир йилга узайтириш ҳақидаги банд ҳам мавжуд. Бу банд фаоллаштирилиши учун Сесар ушбу мавсумда 30 марта майдонга тушиши лозим бўлган. Ҳимоячи эса ушбу мавсумда 33 марта майдонга тушди. "Челси" юқоридаги бандни фаоллаштириб, ҳимоячи билан шартномани бир йилга узайтирди. Энди Сесар Аспиликуэта клубдан кета олмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сесар Аспиликуэта "Барселона" билан келишиб қўйганлиги борасида хабарлар тарқалганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар