UZ

Сўнгги янгиликлар

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  3 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  20 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  84 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1012 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

“Чарм тўп” мусобақаси маҳалла ёшлари ўртасида давом этади Янгиликлар

“Чарм тўп” мусобақаси маҳалла ёшлари ўртасида давом этади

Теглар :  Чарм тўп
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан жорий йилнинг апрель- май ойларида мактаб ўқувчилари иштирокида “Чарм тўп” мусобақаси ташкил қилинганидан футбол ихлосмандларининг хабарлари бор.

Эндиликда ушбу футбол эстафетаси маҳалла ёшлари ўртасида давом эттириладиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 13-сонли йиғилишига асосан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан маҳалла ёшлари ўртасида футбол бўйича "Чарм тўп" мусобақаларини минтақавий ва Республика босқичини ўтказиш юзасидан чора тадбирлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра 17-22 ёшдаги маҳалла ёшларидан иборат жамоалар июлб-август ойларида 4 босқичли тизимда куч синашадилар:
1-босқич: маҳаллалараро;
2-босқич: туман (шаҳар) миқёсида;
3-босқич: вилоят миқёсида;
4-босқич: республика миқёсида (финал).
Финал босқичи Тошкент шаҳридаги “Миллий” стадионида ташкил қилинади.

Мусобақа Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика