UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10МЮ ва "Барса" қизиқишига қарамай, Дэвис "Реал"ни танлади  0 14:59Санжар Шоаҳмедов: "Қатар таркибида Ўзбекистонники каби кучли легионерлари йўқ, ғалабадан бошқасини ўйламаслик керак"  0 14:48ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 14:37Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  3 14:29Якуний имтиҳон  4 14:00"Челси" Томас Араухони сотиб олмоқчи   2 13:35"Ливерпуль" Салоҳ билан келиша олмаяпти  5 13:10Португалияга учиб кетаётган Бруну инсон ҳаётини қутқарди  2 12:46"Реал" январь ойидаёқ марказий ҳимоячи сотиб олиши мумкин  3 12:21Сардор Рашидов: "Ҳимоячиларимиз Афифни тўхтатиш учун 50 фоиз кучини ишлатишса кифоя, биз ҳамма позицияда Қатардан кучлимиз"  25 12:02Сане "Бавария" қолиш учун маоши қисқаришига рози бўлиши керак  2 11:40ПСЖ Нуну Мендеш билан янги шартнома имзолайди  1 11:21Қатар - Ўзбекистон. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулот бор  3 10:42Жек Грилиш АПЛнинг бошқа бир ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  3 10:00«Реал» ёзда кимлар билан шартнома тузишини аниқлаб олди  7

Championat.asia жамоасидан ўқувчиларга очиқ хат Янгиликлар

Championat.asia жамоасидан ўқувчиларга очиқ хат

Кўпчилик ўқувчилардан келиб тушаётган саволларга жавоб сифатида шуни маълум қиламизки – championat.asia сайти ўқувчилар фикрларини ёпиб, фақат рўйхатдан ўтган ўқувчилар учун кўринадиган қилишга мажбур бўлди.

Бунга  баъзи комментарияларда учрайдиган ҲАҚОРАТ ҳамда  СЎКИНИШ  ва бунинг натижасида сайтимизга келиб тушаётган эътироз ва талабларнинг кучайиши сабаб бўлмоқда.

Хурматли ўқувчилар, биз конституциямизда белгилаб ва кафолатлаб берилган СЎЗ ЭРКИНЛИГИни  асосий тамойил сифатида қабул қиламиз, ва хар қандай шароитда ҳам юртимиз футболи соҳасида  ҳолис маълумот беришга, фикр алмашишга, шаффофлика амал қиладиган сайт яратишда давом этамиз ва сиз ўз ШАХСИЙ ФИКРИНГИЗНИ билдириш имкониятини иложи борича доим САҚЛАБ ҚОЛИШГА  ваъда берамиз.

Шундай  бўлсада, сиздан  катта ИЛТИМОС championat.asia сайтида фикр ёзишдан аввал шартномамиз билан яхшилаб танишиб чиқинг ва ҳар бир айтилаётган сўз учун ШАХСИЙ МАСЪУЛИЯТНИ бўйнингизга олинг. Ўзбек тили жуда бой тил – унинг бойлигини суистеъмол қилманг )))

Ҳақоратли ва ножўя сўзларни бошқа, сайтга жабр тегдирмайдиган сўзларга алмаштириб ёзиш, қолдираётган фикрингиз ўқиётган одам хафа бўлиши учун эмас, хатосини англаб ўзгаришни исташи учун хизмат қилсин.

Биз эса ўз навбатда фойдаланувчиларнинг фикри – танқидий еки бошқа бўлишига қарамасдан, таҳририят фикрига туғри келмаса хам уни чоп этишга ваъда берамиз  - фақатгина бизни тушунсангиз ва бизнинг қоидаларимизга амал қилсангиз  бўлгани. Ёдингизда бўлса бундан анча олдин ўқувчилар учун «амнистия» эълон қилинган, яъни барча блокланган ўкувчилар қора рўйхатдан чиқарилган, ҳаммага бирдек фикр қолдириш имконияти яратиб берилган, цензуранинг ҳар қандай хаттоки кичкина кўриниши ҳам олиб ташланган эди! Яъни, ўринли ва хурмат билан изоҳ эътилган танқид учун биз ҳамманинг олдида сизни қўллаб-қувватлай оламиз ва сиз учун «туриб берамиз».

Championat.asia фақатгина ўз ишини яхшилашга, футболни ёритишда NUMBER ONE сайт бўлишга , тезкор янгиликлар, энг яхши фото, энг кучли таҳлилий мақолаллар тақдим этишга имкон бўлиши тарафдори.

Эътиборингиз  учун рахмат,
Championat.asia жамоаси

Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика