UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  29 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  1 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  6 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  5 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  13 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  13 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

“Цементчи” назорат ўйинида ғалаба қозонди Янгиликлар

“Цементчи” назорат ўйинида ғалаба қозонди

Теглар :  Цементчи
Бугун “Цементчи” жамоаси илк назорат учрашувини ўтказди.

Фарғона шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабига тегишли бўлган футбол майдонида яқинда ташкил этилган жамоамизнинг фарм-клуби “Цементчи-2” жамоасига қарши майдонга тушди.

Асосий жамоамиз асосан ёшлардан иборат “Цементчи-2” жамоасини 1:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жамоамиз бош мураббийи Илҳомжон Зайлобиддинов ушбу назорат учрашувининг ҳар иккала бўлимларида икки хил таркибни тушуриб, жамоадаги барча футболчиларни кўрикдан ўтказиб олди. Учрашувнинг биринчи бўлими якунланиши арафасида, яъни 45+1-дақиқада ушбу мавсумда “Қизилқум”дан яна “ўз уйига” қайтган жамоамиз тўпурари Элёрбек Акбаров боши билан тўпга зарба бериб рақиблар дарвозасини тишғол қилди ва ўйиндаги ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда ўринбосарларимиз ҳисобни тенглаштирган бўлса, заҳирадан майдонга тушган жамоамизнинг яна бир маҳоратли ҳужумчиси Нурлибек Таласбоев дубл қайд этиб ҳисобни 3:1 кўринишга олиб келди.



Учрашувда жамоамизнинг қуйидаги футболчилари иштирок этишди.

Биринчи бўлим:
Дилмурод Мамаюсупов, Даврон Маматов, Жўрабек Якубов, Асрор Раҳмонов, Оқилбек Маҳмудов, Сардор Сотволдиев, Умиджон Матмусаев, Отабек Ахмаджонов, Феҳруз Салохидинов, Ислом Каримов, Элёр Акбаров

Иккинчи бўлим: Илҳом Жуманов, Амирхон Ибрагимов, Абдухолиқ Қурбонов, Оқилбек Маҳмудов, Жўрабек Якубов, Муҳаммадсултон Фозилов, Шожамшид Жунайдуллаев, Равшан Турсуналиев, Шоҳруҳ Ғаниев, Нурлибек Таласбоев, Даврон Исоқов

Ушбу футболчилардан ташқари мураббийларимиз бир нечта ёшларни ҳам синовдан ўтказишди. Энди жамоамиз аъзолари 27 январь куни “Вилоят ҳокими кубоги” доирасидаги “Норин” жамоасига қарши учрашувга таёргарлик кўради.

“Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика