UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  0 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  1 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  24 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  5 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  18 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023". Эрон мураббийи: "Мусобақагача атиги 3 кунлик йиғин ўтказдик" Янгиликлар

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023". Эрон мураббийи: "Мусобақагача атиги 3 кунлик йиғин ўтказдик"

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023" 1-тури доирасидаги Қирғиз Республикаси устидан қозонилган ғалабадан кейин (5:0) эронликлар устози Форузан Сулаймони хоним фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало, меҳмондорчилик ҳақида раҳмат айтмоқчиман. Ўйин хусусида гапирадиган бўлсам, турнирга 3 кунлик йиғин билан етиб келдик. Менимча, бу жуда кам ҳисобланади. Секин-секин ўйинимизни яхшилаб боришга ҳаракат қиламиз. Мусобақадаги асосий рақибимиз Ўзбекистон ҳисобланади, чунки мезбонлар анча яхши тайёрланишган. Улар билан ўйинни интизорлик билан кутяпман.

Шунингдек, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф қилинган Феришта Карими ҳам ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Яхши ўйин бўлди. Биласиз, Эрон аёллар терма жамоаси Осиёда етакчилардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳар доим ғалабани мақсад қиламиз. Рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман, улардан анча кучли эдик. Бугун аксар қизларимиз терма жамоа либосида дебют қилишди. Улар тажрибали ўйинчилар билан чиқишиб кетиши учун бироз вақт керак. Кейинги ўйинларда ҳам фақат ютиш ҳақида ўйлаймиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика