UZ

Сўнгги янгиликлар

10:31Назорат учрашуви. "Бухоро" Россия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  2 10:10CAFA. Бугун Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Эрон билан ўйнайди  0 09:40Аброр Пирриев Ўзбекистон футзал федерацияси тиббиёт департаменти директори этиб тайинланди  1 09:10Расман: "Арал" "Қўқон-1912" футболчиси билан шартнома имзолади  1 08:35"Хоразм" икки нафар легионерни ўз сафига қўшиб олиши мумкин  1 08:10Ангренга катта футбол қайтади  5 07:40"Ал Батеҳ" сафарда "Ал Аин"га мағлуб бўлди. Азиз Ғаниев 85 дақиқа ўйнади  2 03:00Ла Лига. "Реал" ва "Атлетико" ўртасида қизиқарли кечган Мадрид дербиси якунланди  158 02:59Англия кубоги. "Брайтон" иродали тарзда "Челси"ни мағлуб этиб, лондонликларни мусобақадан чиқариб юборди  8 00:48БАА Про лигаси. "Ал Ваҳда" ўз уйида "Хорфаккан"га 3та гол урди, Эркинов захирадан майдонга тушди  2 00:30Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Бешиктош"га мағлуб бўлди, голлардан бири Турғунбоев сабаб белгиланган пенальтидан урилди  2 00:05"Манчестер Сити" 1/16 финал босқичидаги энг чиройли голни ўтказди, Ҳусанов эса дебют голини урди  21 23:59А Серия. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Милан" иккита гол урди  4 23:43Хаби Алонсо Бундеслига рекордини такрорлади  0 23:14Туркия. "Сивасспор" Сульшер жамоасига мағлуб бўлди, Турғунбоев 53 дақиқа ўйнади  1

Ўзбекистон - "CAFA U-16 Championship" турнир ғолиби! Янгиликлар

Ўзбекистон - "CAFA U-16 Championship" турнир ғолиби!

Бугун "CAFA U-16 Championship" турнирининг 3-тури доирасида Ўзбекистон термаси Тожикистонга қарши баҳс олиб борди.

Ўйиннинг онлайн ҳисобини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ

Учрашув 42 градус иссиқликда давом этмоқда. Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида томонлар голга тортадиган вазиятлар ярата олишмади.

Ниҳоят гол урилди. 37-дақиқада Руслан Розиев рақибнинг бир неча ҳимоячисини алдаб ўтган ҳолда дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди, 0:1. Учрашувдаги илк хавфли вазият эди бу.

Биринчи бўлим ушбу ҳисобда якунланди.

56-дақиқада ҳисоб 0:2 кўринишига келди. Бурчакдан узатилган тўпни яна Розиев дарвозага жойлаб қўйди.

76-дақиқада ҳисоб қисқарди. Умеджон Рамазонов вазиятдан унумли фойдаланди.

85-дақиқада Жасурбек Жалолиддинов катта саҳнага чиқди. У посбон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва посбонни алдаб ўтиб, гол уришга эришди, 1:3.

Бугунги учрашувни бевосита "Локомотив" стадионидан 349 томошабин кузатиб бораётгани маълум қилинди.

Учрашув 1:3 ҳисобида якунланди. Шу орқали Ўзбекистон терма жамоаси турнир ғолибига айланди.

16:45 - Тожикистон U-16 - Ўзбекистон U-16 1:3. 349 томошабин

Ҳакамлар: 
Медер Таичиев, Канат Мирсабеков, Элдос Мирзабеков (учаласи Қирғизистон), Жасур Мухторов (Ўзбекистон)
Комиссар: Исломов Давлатманд (Тожикистон)
Назоратчи: Қодирбек Чиннибеков (Қирғизистон)

Гол: Руслан Розиев (37, 0:1), Руслан Розиев (56, 0:2), Умеджон Рамазонов (76, 1:2), Жасурбек Жалолиддинов (85, 1:3).

Тожикистон U-16: 16.Азизжон Ғоибов, 2.Абдурауф Меҳрубони, 3.Жамшид Сатторов, 4.Жамшиджон Оқилов (19.Довуд Ҳакимов, 87), 9.Муродали Акназаров, 12.Зуҳриддин Фузайлов, 14.Алишер Раҳимов, 17.Алинур Ниёзбеков, 18.Умеджон Рамазонов, 20.Шерзод Дадабоев, 21.Фаизидин Назаров (6.Мизроб Усмонов, 55).
Захира: 1.Фируз Назаров, 5.Фирузжон Бобоназаров, 8.Фарҳод Бобохонов, 13.Иноятулло Шаҳриёри, 15.Муҳаммаджон Ризомов.

Ўзбекистон U-16: 12.Мўминмирзо Қодиров, 4.Сардор Абдурашидхўжаев (3.Фозилжон Пиримқулов, 90+2), 6.Диёрбек Раҳимқулов (2.Алибек Давронов, 90+1), 7.Темур Мамасидиқов, 8.Мироншоҳ Сатторов, 9.Игорь Чикризов, 10.Жасурбек Жалолиддинов, 11.Руслан Розиев, 14.Даниёр Сабиров, 15.Муҳаммадюсуф Насиров (5.Хуршид Убайдуллаев, 46), 20.Азизбек Ҳафизов.
Захира: 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 16.Фарруҳбек Муҳторов, 17.Ҳусаин Норчаев, 18.Хушназар Хушназаров.

Огоҳлантириш: Мироншоҳ Сатторов (51), Алинур Ниёзбеков (83).

Четлатиш: Зуҳриддин Фузайлов (60), Хуршид Убайдуллаев (86).

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика