UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  0 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  1 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  27 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8

"CAFA U-16 Championship". Тожикистон бир киши кам бўлиб қолган Қирғизистонни мағлуб эта олмади Янгиликлар

"CAFA U-16 Championship". Тожикистон бир киши кам бўлиб қолган Қирғизистонни мағлуб эта олмади

Бугун "CAFA U-16 Championship" турнири доирасида Қирғизистон ҳамда Тожикистон термалари ўзаро куч синашишди.

ЯНГИЛАШ

Ўйиннинг 18-дақиқасида ҳисоб очилди. Зухриддин Фузайлов рақиб посбони бўйи пастроқлигидан фойдаланиб, узоқ масофадан берган ажойиб зарбаси билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди, 0:1.

23-дақиқада ҳисоб 0:2 кўринишига етди. Чап қанотдан Шерзод Дадабоев рақиб жарима майдончаси ичига кириб борди ва пас берди. Тўпга биринчи бўлиб Алинур Ниёзбеков етиб келди ва зарба берди. Унинг зарбасини ҳимоячи қайтара олмади. Тўп ҳам дарвоза чизиғини кесиб ўтганди.

29-дақиқада ҳисоб қисқарди. Адилат Канибеков пенальтини аниқ амалга оширди.

38-дақиқада ҳисоб тенглашди. Чап қанотдан Сергей Шиповский бир рақибини алдаб ўтган ҳолда жарима майдончаси ичига пас берди. Унинг пасини шериги қабул қилди ва бир уринишдаёқ тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. Қойил, ажойиб ҳужум, ажойиб гол! 2:2.

Иккинчи бўлим бошланди.

Бугунги ўйинни 145 нафар томошабин бевосита стадиондан кузатиб бораётгани маълум қилинди.

Учрашув жанговор 2:2 ҳисоби билан якунланди.

Тошкент. "Миллий" стадиони.

Қирғизистон - Тожикистон 2:2. 145 томошабин

Ҳакамлар: Жасурбек Мухторов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Аваз Абдуллаев (барчаси Ўзбекистондан), Зайниддинив Сайёджон (Тожикистон) 

Гол: Зухриддин Фузайлов (18), Алинур Ниёзметов (23), Адилет Канибеков (29), Мирланбек Худайбердиев (38).

Қирғизистон: 1. Шумкарбек Топчубаев, 22. Сергей Шиповский (20. Атай Жолдошбеков, 55), 18. Кубатбек Эркинбек Углу, 8. Бекзат Кенжебеков, 12. Александр Рослов (23. Иса Мирланбек Углу, 78), 5. Рустам Сатилганов, 10. Баистан Талантбеков, 11. Эрбол Култаев (6. Жусуп Жиргалбеков, 65), 9. Мирланбек Худайбердиев, 4. Илья Русаков, 7. Адилет Канибеков.
Захира: 13. Медер Усон Углу, 15. Бекназар Достонжон Углу, 2. Ирискелди Сагинкулов, 3. Темирлан Жакипов.

Тожикистон: 16. Азизжон Гаибов, 5. Фирузжон Бобоназаров (9. Муродали Акназаров, 90), 20. Шерзод Дадабоев, 12. Зухриддин Фузайлов, 2. Абдурауф Меҳрибони, 21. Файзидин Назаров, 17. Алинур Ниёзбеков, 4. Жамшеджон Оқилов, 18. Умеджон Рамазонов (19. Довуд Ҳакимов, 70), 15. Муҳамаджон Ризомов, 3. Жамшед Сатторов.
Захира: 1. Фируз Назаров, 8. Фарҳод Бобохонов, 14. Алишер Раҳимов, 19. Иноятулло Шахриёри, 6. Музроб Усмонов.

Огоҳлантириш: Жамшед Сатторов (28), Мирланбек Худайбердиев (34), Илья Русаков (58), Бекзат Кенжебеков (64).

Четлатиш: Мирланбек Худайбердиев (82).

Комиссар: Михаил Толкачев (Қирғизистон).

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика