UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  0 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  12 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  2 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   8 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2

Буюклик оддийликдан бошланади! Янгиликлар

Буюклик оддийликдан бошланади!

Сарлавҳада ўқиганингиз фикр Лев Толстой қаламига мансуб бўлиб, бугун ҳам актуал бўлиб турибди.

Бир неча дақиқа аввал футзал бўйича жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичига йўлланмани қўлга киритдик. Бу футзалимиз тарихида илк бор рўй берган катта воқелик, улкан ғалаба. Шубҳасиз, бу ютуқ барчамизники. Лекин юқорида тилга олинган 2 сифатга (буюклик билан оддийлик) ҳеч биримиз даъво қила олмаймиз. Бугун майдонда ўйнаган йигитлардан бўлак.

Гап ғалаба ёки кўрсатилган натижада эмас. Мундиалда гуруҳдан чиқишни уддалаган йигитларга нисбатан муносабатда. Терма жамоамиз жаҳон чемпионати олдидан Испания ва Португалияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Қисқа қилиб айтганда, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Тошкентни 13-дан 14 августга ўтар кечаси тарк этганди.

Ниҳоят, ўша тунни эсга олиш учун қулай фурсат топдик. Мундиалга кетаётган йигитларни кузатиб қўйиш маросими "космос" даражада ташкил қилинган эди. На фан-клуб, на ЎФА раҳбариятидан кимдир аэропортга чиқди. ОАВ вакилларидан фақат Championat.asia фотографи Жаҳонгир Файзуллаев иккимиз бор эдик ( биз тайёрлаган эксклюзив лавҳа қуйида ↓↓↓).

Ўшанда футзалчилар билан биринчи марта жонли мулоқотда бўлдим. Режа бўйича терма жамоа аъзолари меҳмонхонадан аэропортга ЎФАнинг махсус автобусида Championat.asia'нинг 2 ходими эса таксида етиб олиши керак эди. Лекин бироз аввал Мисрни енгган йигитлар бизни ҳам автобусга таклиф қилиб, жой бўшатиб беришди. Хурсанд бўлдик, иш жараёни йўлда ҳам давом этди. Эътиборли жиҳати, ёш футзалчиларнинг ҳеч бири интервью беришни хоҳламади. Кимга мурожаат қилсак, тажрибали Дилшод Раҳматов ёки Рустам Умаровни кўрсатарди.

Ўша куни амин бўлдимки, нафақат мундиалга 1-бор кетаётган ёшлар, балки Раҳматов ва Умаров ҳам оддий инсонлар экан. Ўша автобусда ҳеч ким "юлдуз" эмасди. Барчаси самимий, содда йигитлар. Шу туфайли бугунги ғалабадан кейин Толстойдан иқтибос келтиришга қарор қилдим. Чунки ўша куни гуруҳдан чиқишга ваъда берган жамоа футзалимиз тарихида янги саҳифа очишни уддалади!

...аэропортдан қайтар эканмиз, терма жамоа аъзоларидаги самимият ва уларнинг ўз даражасида қадрланмаслиги ҳақида суҳбатлашган бўлдик. Тўғриси, жуда хунук ҳолат эди. Кимларгадир халқаро мусобақалардаги иштироки учун катта мукофотлар берилган пайтда мундиалда мадҳиямиз янграшини таъминлаган йигитларга тантанали кузатиш маросими ҳам йўқ...

Аслида футзалимиз футбол ёки спортнинг бошқа турларидан бир қадам олдиндалигини исботлашдан ҳеч чарчамаган. Умид қиламизки, унга эътибор ҳам қачондир энг камида футбол даражасига чиқади. Ҳеч бўлмаса, қаҳрамонларни кутиб олиш маросимида фақат мен ва укам (Ж. Файзуллаев) эмас, раҳбарлар ва мухлислар ҳам бўлишади...

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика