UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  15 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  5 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  1 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  3 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  18 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

Бухоролик ҳакам — "Машъал"нинг омад тумори Янгиликлар

Бухоролик ҳакам — "Машъал"нинг омад тумори

Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тур баҳслари давом этади.

14 май куни Олмалиқдаги ўйинда ўзига хос қаҳрамонлик кўрсатган АГМК бугун Муборакда "Машъал" меҳмони бўлади. 


Мазкур баҳсни Илья Ильин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу бухоролик рефери учун АГМК иштирокида ўтадиган жорий мавсумдаги 1-ўйин бўлса, "Машъал" иштирокида 3-сидир. 

"Газчилар" жорий мавсумда фақат 3 ўйинда ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, шулардан 2 тасини бўлажак ўйинда ишлайдиган Ильин бошқарган:

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги

Гуруҳ босқичи, 3-тур

29 апрель, пайшанба

16:45 - "Машъал" - "Янгиер" 2:0

Ҳакамлар: Илья Ильин, Дилшод Жуманиёзов, Дамир Искандеров, Зуфар Элибоев

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Алишер Файзиев

Гол: Жамолиддин Убайдуллаев, 55 (1:0) Самуэль Онониву 83, (2:0)

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги

Гуруҳ босқичи, 1-тур

16:30 - “Машъал” – “Металлург” 2:1

Ҳакамлар: Илья Ильин, Акмал Ғиёсов, Шавкат Раҳматов, Найим Қосимов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Владимир Назаров

Гол: Ҳумоюн  Муртазоев 14, 1:0 Дониёр Нарзуллаев 16, 1:1 Ҳумоюн Муртазоев 89, 2:1

Гувоҳи бўлганингиздек, Илья Ильин муборакликлар учун омадли ҳакам ҳисобланади. "Машъал" ҳозирча бухоролик рефери бошқарган ҳар икки ўйинда очко йўқотмади. 3-баҳсда "газчилар" Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоасининг 4 турдан буён давом этаётган ғалабали сериясини кўп эҳтимол билан якунлаши мумкин.  Кўрамиз, бу анъана Олмалиқ клубига қарши баҳсда ҳам давом этармикан.

P.s.: Илья Ильин ўтмишда "Машъал" шарафини футболчи сифатида ҳимоя қилган. Унга Муборакдаги стадион бегона эмас. Умид қиламизки, ҳакамлар бригадаси Баҳром Вафоев номидаги ўйингоҳда ўтадиган навбатдаги ўйинни ҳам аъло даражада бошқаришади. Бу борада уларга омад тилаб қоламиз.

Машъал

Сардор Абдураимов - 4', Зафарбек Акрамов - 45'

Суперлига. 9-тур

19/05/2021, 17:30

1
:
2
Тугади

ОКМК

Дилшод Жўраев - 90'

45'
90'
4'  Сардор Абдураимов
34'  Муҳаммадали Юлдашев
45'  Зафарбек Акрамов
45'  Сардор Абдураимов
67'  Зафарбек Акрамов (Иброҳим Нўъмонов)
72'  Ибе Мичел Окоро (Ифеанйи Ифеанйи)
81'  Ҳумоюн Муртозаев (Худоёрхон Сагдуллаев)
81'  Сардор Абдураимов (Шаҳзод Шайманов)
90'  Ифеанйи Ифеанйи
41'  Сардор Раҳмонов
42'  Миржамол Қосимов (Зафар Полвонов)
46'  Шоҳруҳ Гадоев (Муроджон Тошматов)
46'  Ҳусниддин Ғофуров (Элвин Фортес)
60'  Сардор Раҳмонов (Санжар Шоаҳмедов)
77'  Дилшод Аҳмадалиев (Мирғиёс Сулаймонов)
90'  Дилшод Жўраев
90'  Муроджон Тошматов

19 май, чоршанба 

МАШЪАЛ – АГМК
Ҳакамлар
: Илья Ильин, Ҳусниддин Шодмонов, Акмал Ғиёсов, Даврон Акмалов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Бошланиш вақти: 17:30

 

Муаллиф :
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика