"Бухоро"га сербиялик дарвозабон келди
11 янв 2022 13:03
Янгиликлар
"Бухоро"га сербиялик дарвозабон келди
Про лига иштирокчиси "Бухоро" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Сербиялик дарвозабон Никола Стошич "Бухоро" йиғинига келиб қўшилди ва кечадан бошлаб футболчилар билан бирга машғулотларга киришди. Стошич 2013-2019 йиллар Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси шарафини ҳимоя қилган бўлса, 2020-2021 йилларда Сербиянинг "Железничар Белград" ва "Тек Слога" жамоаларида ўйнаган", - деб ёзади "Бухоро" клуби матбуот хизмати.
Маълумот учун, Стошич 1994 йил 15 март куни туғилган. Бўйи 184 сантиметр. Transfermarkt порталига кўра кўра унинг айни пайтдаги трансфер нархи 100 минг еврога тенг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар