“Бухоро” томошабинлар ташрифи бўйича пешқадам!
13 авг 2017 22:27
Янгиликлар
“Бухоро” томошабинлар ташрифи бўйича пешқадам!
Унда мухлислар бир қатор қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўлди. Тур якунларига кўра, ишқибозларнинг стадионга ташрифи борасида бухороликлар пешқадам бўлди. Боиси шанба оқшомида бўлиб ўтган “Бухоро” – “Насаф” баҳсини 13 680 нафар томошабин бевосита стадионда кузатиб борди. Бу эса турнинг қолган 7та ўйини ичида энг юқориси бўлди. Эътиборлиси бошқа ўйинларда қайд этилган мухлислар ташрифи 10 000 нафардан ҳам ошмаган. “Насаф” устидан қозонилган ғалаба келгуси учрашувларда томошабинларнинг стадионга ташрифини янада оширса ажаб эмас. Юқори ўринлар учун кураш олиб бораётган “Бухоро” учун ҳам мухлисларнинг далдаси жуда муҳимдир. Зеро, “Бухоро” мухлислар учун ўйнайди. Уларнинг қўллаб-қувватлашини жамоамиз доимо ҳис этади. 
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 1:0. 678 томошабин.
«Металлург» (Бекобод) - «Машъал» (Муборак) - 0:1. 1169 томошабин.
«Сўғдиёна» (Жиззах) - «Локомотив» (Тошкент) – 0:4. 3220 томошабин.
«Шўртан» (Ғузор) - «Динамо» (Самарқанд) – 1:0. 3751 томошабин.
«Пахтакор» (Тошкент) - «Нефтчи» (Фарғона) – 6:0. 6155 томошабин.
«Навбаҳор» (Наманган) - «Қизилқум» (Навоий) – 3:2. 6323 томошабин.
«Қўқон-1912» (Қўқон) - «Обод» (Тошкент) - 1:0. 5500 томошабин.
«Бухоро» (Бухоро) – «Насаф» (Қарши) – 1:0. 13680 томошабин.
“Бухоро” матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар