«Бухоро» Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси билан шартнома тузди
20 июл 2019 10:32
Янгиликлар
«Бухоро» Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси билан шартнома тузди
Душанбенинг «Истиқлол» клуби ва Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фатхулло Фатхуллоев фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради.
Охирги 11 мавсум давомида Душанбе клуби сафида ўйнаган Фатхулло Фатхуллоев «Бухоро»га кўчиб ўтди. Футболчи «Бухоро» сафига эркин агент сифатида кўчиб ўтди ва кеча йил охирига қадар шартнома тузди. Бу ҳақда «Истиқлол» клуби расмий сайти хабар берди.
Фатхуллоев янги клубида 81-рақам остида ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Бухоро»ни Тожикистон футболи тарбияланувчиси, Тожикистон ва «Истиқлол» клубининг собиқ устози Муҳсин Муҳаммадиев бошқармоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар