"Бухоро" - "Пахтакор". Учрашувга оид маълумотлар
30 мар 2016 16:17
Янгиликлар
"Бухоро" - "Пахтакор". Учрашувга оид маълумотлар
Тайёргарлик
Терма жамоа ўйинлари билан боғлиқ танаффусдан сўнг олий лига ўйинлари давом эттирилади. Жамоамиз ушбу даврда Қибрайда машғулот ўтказди. Терма жамоа сафида бўлган 5 нафар футболчи бугундан жамоа ихтиёрига қайтишди. "Бухоро" эса Ўзбекистон Кубоги 1/16 финалида ўйнади. Сўнг жамоа Тошкент ва Бухорода машғулотлар ўтказди.
Қарама-қаршилик
Олий лигада жамоалар 46 бор тўқнаш келганлар. 33 баҳсда "Пахтакор", 6 беллашувда "Бухоро" зафар қучган. 7 ўйинда кучлар тенг келган. Рақиб дарвозасини 102 бор ишғол қилган жамоамиз 32 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. Бухородаги учрашувларнинг 5тасида мезбонлар, 12тасида "Пахтакор" устун бўлган. 6 баҳсда дуранг натижа билан якунланган. Ўтган мавсум Бухорода Чипевнинг автоголи ва Сергеевнинг голи эвазига 2:0 ҳисобида жамоамиз устун келган.
Учрашув расмийлари
Ўйинни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Қосимов ҳозиргача олий лигада жамоамиз иштирокидаги 4 беллашувни бошқарган. Уларнинг 3тасида "шерлар" зафар қучган ва бир бор имкониятни бой берган. Мазкур жамоалар ўйинида Қосимов илк бор ҳакамлик қилади.
"БУХОРО" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Даулетбой Жалимов (Нукус).
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.
"Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви 1 апрель, жума куни Бухородаги "Бухоро СМ" стадионида соат 18:45да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар