UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  0 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  0 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  0 15:30Трансфер анатомияси  0 15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  1 14:45"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  5 14:22"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?  23 13:52"Реал" январда нега ҳеч ким билан шартнома тузмагани маълум бўлди  3 13:24Бир неча юлдуз футболчи Дубайда пайдо бўлиши мумкин  2 12:57Икарди тарихий ютуққа эришди  0 12:30"Барселона" Рэшфорднинг келажаги бўйича унинг вакиллари билан алоқага чиқди  1 11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  4 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  8

"Бухоро": Ниҳоят бухоролик мухлислар пешқадам Янгиликлар

"Бухоро": Ниҳоят бухоролик мухлислар пешқадам

3-4 мавсумдан бери “Бухоро” жамоасининг мухлислари стадионга ташриф буюриш бўйича пешқадам бўлиб келишди.

2017 йилги мавсумда афсус-ки, бухороликлар “чемпионлик”ни қўлдан чиқаришмоқда. Ортда қолган 12 турда бухоролик мухлислар тур якуни бўйича пешқадамлик қилишмади. Мана ниҳоят 13-турга келиб бухороликлар турда пешқадам бўлишди.

13-турда ўтказилган 8 та учрашувда жами бўлиб стадионларга 32399 нафар мухлис ташриф буюрди. Ушбу кўрсатгичнинг 38,5% ни “Бухоро”-“Локомотив” учрашувига ташриф буюрган мухлислар ташкил қилади. Ушбу учрашувни ПФЛ расмий сайти берган маълумотга кўра 12458 нафар мухлис бевосита стадиондан туриб томоша қилган. Бу эса 13-турнинг энг яхши кўрсатгичи саналади.

Энг паст кўрсатгич “Обод”-“Металлург” учрашувида кузатилди. Бу учрашувни томоша қилиш учун стадионга бор-ёўғи 253 нафар мухлис ташриф буюрган.

Қуйида 13-турда ҳар бир учрашувда стадионларга ташриф буюрган мухлислар сонини тақдим этамиз:

1.  «Бухоро» (Бухоро) – «Локомотив» (Тошкент) – 1:2. 12458 томошабин.
2.  «Қизилқум» (Навоий) – «Машъал» (Муборак) – 2:0. 7618 томошабин.
3.  «Шўртан» (Ғузор) – «Насаф» (Қарши) – 1:2. 4112 томошабин.
4.  «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Пахтакор» (Тошкент) – 2:0. 2707 томошабин.
5.  «Бунедкор» (Ташкент) – «Коканд-1912» (Коканд) – 2:1. 1912 томошабин.
6.  «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Навбаҳор» (Наманган) – 2:1. 1711 томошабин.
7.  «Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд) – 2:3. 1628 томошабин.
8.  «Обод» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) – 1:4. 253 томошабин.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика