UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  0 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  3 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  3 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  5 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  1 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  20 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3

"Бухоро" клубининг номи ўзгарди Янгиликлар

"Бухоро" клубининг номи ўзгарди

Бугун, 13 июль куни Бухоро вилояти ҳокими қарори билан "Бухоро" профессионал футбол клуби номи ўзгартирилди.

Клубнинг номи "Нурафшон" профессионал футбол клубига ўзгартирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жамоа бу "Нурафшон" номи билан ўз тарихидаги энг юқори натижалар ҳамда ёрқин ва чиройли футбол намойиш эта олган клуб мухлисларининг хурсандчиликларига сабаб бўлди десак муболаға бўлмайди. Зеро бу ўзгаришни "Нурафшон"нинг жонкуяр мухлислари анчадан бери кутишар эди. 

Шунингдек, кун давомида Бухоро марказий ўйингоҳида “Нурафшон” профессионал футбол клуби ташаббуси ва Бухоро футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда кенгайтирилган йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда “Нурафшон” профессионал футбол клуби бош директори Фарруҳ Жамолович Хамраев, жамоанинг бош мураббийи Усмон Қудратович Тошев ҳамда вилоятда футбол бўйича мураббийлик фаолиятини  юритаётган мутахассислар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Учрашувдан асосий мақсад Бухоро футбол мактабини қайта тиклаш, замонавий методикаларга асосланган малака оширувчи машғулотларни кучайтириш, “Нурафшон” ПФКнинг футболчиларига муносиб ўринбосарларни тарбиялаш, шунинг билан бир қаторда клуб қошида 14-16-18 ёшдаги ёшлар жамоаларини шакллантириш борасида таклифлар муҳокама қилинди. 

Учрашувда яқиндагина “Нурафшон” ПФК бош мураббийи этиб тайинланган Усмон Қудратович Тошев сўзга чиқиб эндиликда мураббийлар бирлашиб, биргаликда Бухоро футболининг равнақини ошириш кераклигини, ўз ишига фидойи бўлган мураббийларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор берилиши режалаштирилаётганини таъкидлаб ўтди. 

Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар берилди.

Йиғилишдан сўнг иштирокчиларидан бири, ёшлар  мураббийси Сулаймон Рахматовни сўзга тортганимизда у:

"Ушбу учрашувни биз кўпдан бери кутган эдик. Бугун кўтарилган масалалар албатта, футболнинг ривожи учун. Биз мураббийларга билдирилаётган ишонч ва берилаётган имкониятларнинг натижаси фақат Бухоронинг номдор, легионер футболчиларини кашф қилиш бўлиши керак деб ўйлайман. Вилоятимиздаги миллионлар ўйини учун барчамиз масъулмиз. Буёғига барчамиз бир бўлиб бамаслаҳат иш тутсак ва ҳаракат қилсак, билингки Бухоронинг афсонавий футбол услубини қайтарамиз", – дея таъкидлади.

Биз эса "Нурафшон"нинг фидойи мухлислари номидан  жамоага нафақат ўтмишдаги шонли натижаларини, балки унданда юксак марралар ва зафарларни тилаб қоламиз.

Мақола Championat.asia Бухоро вилояти мухбири ва "Нурафшон” ПФК медиа маркази ҳамкорлигида Ғафур Турсунов ва Жамшид Ҳожиев томонидан тайёрланди.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика