UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  0 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  1 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  3 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  3 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  12 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  0 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  7 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  17 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  19 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  24 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  12

"Бухоро" "карвонсарой"ми? Янгиликлар

"Бухоро" "карвонсарой"ми?

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали "Бухоро" клубига тўхталди.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг 2 клубига ФИФА томонидан трансфер тақиқи қўйилган. "Насаф"нинг муаммоларига бир неча кун олдин тўхталгандик. Энди эса Бухоро вилоятининг бош жамоаси ҳақида...

Бу жамоага нисбатан айни пайтда фақат битта сифатни ишлатиш мумкин — қўнимсизлик. Хўш, нега?

Диққат қилинг, "Бухоро" клубида ишлаган директорлар рўйхати:

1. Алишер Рустамовнинг ўрнини Жамол Алимов эгаллади (2021 йил январь);

2. Жамол Алимовнинг ўрнини Усмон Тошев эгаллади (2021 йил 10 май);

3. Усмон Тошевнинг ўрнини Фарруҳ Хамраев эгаллади (2021 йил 9 июль);

4. Фарруҳ Хамраевнинг ўрнини Ўткир Қодиров эгаллади (2021 йил ноябрь ойида).

Бу ўзгаришларнинг барчаси 365  кун ичида бўлди ва ҳар гал янги раҳбар ишни эскисининг қарорларини бекор қилиш билан бошлади. Мисол учун, Усмон Қудратович келиб нафақат жамоа ходимларини, унинг номини ҳам ўзгартиришга ҳаракат қилди ("Нурафшон"га). Кейинги раҳбар эса ишни клубнинг олдинги номига қайтиш билан бошлади. Тизимдаги беқарорлик, албатта, жамоанинг натижаларига ҳам салбий таъсир қилади. Аммо фойдали ўзгаришлар, масалан, 2019 йилнинг декабридан бери ўйин ўтказилмаган асосий стадионга қайтишни ҳеч ким эплолмади.

2021 йилда "Бухоро" (ёки "Нурафшон") клубида ишлаган мураббийлар рўйхати: Жамшид Саидов (18 мартда шартнома бекор қилинди), Даврон Файзиев, Анвар Бердиев, Мирислом Ҳасанов, Усмон Тошев, Ҳаким Фузайлов (18 декабрдан). 

❗️12 ойда 6 мураббий. Шу ўринда савол туғилади: "Бухоро" — профессонал футбол клубими ёки барчага очиқ карвонсаройми?

"Бухоро"нинг минглаб мухлислари бор. Жамоанинг муваффақиятсизликлари кадрларнинг тинимсиз алмашинуви билан боғлиқ. Бу беқарорликнинг сабабини кимдир ишқибозларга тушунтириб бера оладими?

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси)

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика