UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  0 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  24 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  27 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  47 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

"Бухоро" иккинчи ўринда. Жамоа бунга қандай эришди? Янгиликлар

"Бухоро" иккинчи ўринда. Жамоа бунга қандай эришди?

Олий лигада 18-тур ўйинлари ўз якунига етди.

Турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, "Локомотив" 42 очко билан биринчи ўринда кетмоқда. Иккинчи ўринга эса "Бухоро" 30 очко билан кўтарилиб олди. Бухороликларга бу турда "Насаф" билан "Қўқон-1912"нинг мағлубияти қўл келди. 

Улуғбек Бақоев билан Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги жамоа бу сафар Тошкентда "Обод" меҳмони бўлиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада жамоа ўз ҳисобидаги очколар сонини 30тага етказиб олди. 

"Бухоро" биринчи даврани яхши тугатиб, иккинчи даврани ҳам кўнгилдагидек бошлади. Жамоа биринчи давранинг охирги икки баҳсини ғалаба билан тугатди. Уйда "Бунёдкор", сафарда "Сўғдиёна" мағлуб этилди. Шунингдек, иккинчи давра самарали старт олди. Ҳозирча учта ўйинда майдонга тушган бухороликлар етти очко жамғаришди ва буни Улуғбек Бақоев яхши баҳолади. 

Умуман олганда жамоа охирги бешта ўйиннинг тўрттасида зафар қучиб, бир марта дуранг ўйнади. Жамоа ҳали мағлуб бўлгани йўқ ва бу ҳам "Бухоро"нинг шашти баланд эканини кўрсатади. Кеча бўлиб ўтган "Обод" - "Бухоро" баҳсидан кейин Улуғбек Бақоевдан "Бухоро" бу йил кучли учликка кира оладими?" деб сўраганимизда жамоа бош мураббийи шундай жавоб қайтарди: 

- "Ҳозирча бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ. Лекин ҳар бир баҳсда фақат ғалаба учун курашяпмиз. Мавсум охирида кўрамиз, нечанчи ўринда бўлишимизни. Ҳозирда ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда майдонга чиқяпмиз". 

Келинг, шу ўринда турма тур "Бухоро"нинг қайси ўринларда бўлганини келтириб ўтамиз. 

1-турдан кейин: 6
2-турдан кейин: 7
3-турдан кейин: 10
4-турдан кейин: 8
5-турдан кейин: 7
6-турдан кейин: 8
7-турдан кейин: 8
8-турдан кейин: 7
9-турдан кейин: 4
10-турдан кейин: 4
11-турдан кейин: 4
12-турдан кейин: 8
13-турдан кейин: 10
14-турдан кейин: 6
15-турдан кейин: 6
16-турдан кейин: 6
17-турдан кейин: 5
18-турдан кейин: 2

Кўриб турганингиздек, "Бухоро" бу йил ҳисобидан биринчи марта иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Жамоанинг бунгача энг юқори ўрни тўртинчи поғона бўлганди. Бунда албатта мураббийлар штабининг меҳнати ётади. "Бухоро" ҳозирги ўрнида яна қанча вақт тура олади, жамоа яна пастлаб кетмасмикин, буни энди вақт кўрсатади. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика