Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади
15 май 11:37
Янгиликлар
Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади
Бу маълумотни инсайдер Фабрицио Романо тарқатди. 33 ёшли испаниялик эркин агентга айланади, бироқ кетишидан олдин у АҚШда ўтказиладиган 2025 йилги КЖЧда "қаймоқранглилар" сафида ўйнашга улгуради.
Ўйинчининг "Реал" билан хайрлашувига "Ливерпул"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольднинг тез орада сотиб олиниши сабаб бўлди.

Лукас Васкес "Реал" тарбияланувчиси бўлиб, клубга 2007 йилда, 16 ёшида келиб қўшилган. Унинг мадридликлардан ташқаридаги ягона мавсуми 2014/2015 йилларда "Эспаньол"га ижарага берилган пайтга тўғри келади.
Васкес мадридликлар асосий жамоаси сафида 398 расмий ўйин ўтказиб, 38 та гол урган ва 73 та голли узатмани амалга оширган.
Васкеснинг кетиши бутун бир даврнинг якунига етганини англатади–- футболчи "қироллик клуби"да деярли йигирма йил ҳаракат қилиб, замонавий тарихининг ажралмас қисмига айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар