UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  0 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  8 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  3 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  5 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0

“Бунёдкор”нинг 18 нафар футболчиси терма жамоаларга чақирилди Янгиликлар

“Бунёдкор”нинг 18 нафар футболчиси терма жамоаларга чақирилди

Олий лига 2-тур учрашувларидан кейин турли ёшдаги терма жамоаларимиз йиғинга киришадилар.
Терма жамоалар маркази бир вақтнинг ўзида "Бунёдкор"нинг 18 нафар футболчисини турли ёшдаги терма жамоаларимизга таклиф этиб, телеграмма юборди.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 мартдан 2 апрелга қадар йиғин ташкил этган. 11 кунлик ушбу тайёргарлик давомида Жанубий Корея ва Японияга қарши меҳмонда ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади. Бу йиғинга “Бунёдкор”нинг олти нафар футболчиси жалб этилган.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз йиғинини аллақачон бошлаб юборган. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа 18 мартдан 2 апрелга қадар йиғин ташкил этади. Олимпиячиларимиз ушбу йиғин доирасида 27-31 март кунлари Бангладеш мамлакатида ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш турнирида иштирок этишади. Бу жамоага “қалдирғочлар”нинг уч нафар футболчиси чақирилган.

“Бунёдкор”нинг энг кўп – тўққиз нафар футболчиси Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги ёшлар терма жамоасидан чақирув олган. Жорий йилда Янги Зеланлдия мамлакатида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган бу ёш тоифасидаги терма жамоамиз 22 март 6 апрель оралиғида умумий ҳисобда 15 кунлик йиғин ташкил этган. Равшан Ҳайдаров шогирдлари ушбу йиғиннинг бир қисмини Португалия мамлакатида ўтказишади.

Қуйида терма жамоалардан чақирув олган “Бунёдкор” футболчилари билан танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси
1.Акбар Тўраев – дарвозабон
2.Абдукарим Муҳаммедов – дарвозабон
3.Акмал Шораҳмедов – ҳимоячи
4.Артём Филипосян – ҳимоячи
5.Сардор Рашидов – ярим ҳимоячи
6.Воҳид Шодиев – ҳужумчи

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси
1.Акрамжон Комилов – ҳимоячи
2.Сардор Собирхўжаев – ярим ҳимоячи
3.Темур Аюпов – ҳужумчи

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси
1.Эргаш Исмоилов – ҳимоячи
2.Рустамжон Ашурматов – ҳимоячи
3.Хуршид Ғиёсов – ҳимоячи
4.Миржамол Қосимов – ярим ҳимоячи
5.Отабек Шукуров – ярим ҳимоячи
6.Сардор Азимов – ярим ҳимоячи
7. Достонбек Ҳамдамов – ярим ҳимоячи
8.Забихилло Ўринбоев – ҳужумчи
9.Элдор Шомуродов – ҳужумчи

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика