UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  0 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  6 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  2 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   2 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   4 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  7 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7

“Бунёдкор” ёшлари “Қизилқум” имтиҳонидан ўтишди Янгиликлар

“Бунёдкор” ёшлари “Қизилқум” имтиҳонидан ўтишди

Ёзги мавсум оралиғини пойтахтда ўтказаётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси назорат учрашуви учун “Бунёдкор” ёшлар жамоасини танлади.
Олий лигада 7-поғонани эгаллаб турган клуб ва ёшлар лигасида 3-поғонада бораётган жамоа ўртасида кечган учрашув жуда қизиқ кечди. Ёш “қалдирғочлар” шижоат эвазига ўйинда ташаббусга эга бўлдилар. Улар 11-дақиқадаёқ ҳисобни очишлари ҳам мумкин эди. Хуршид Ғиёсовнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Лекин тажрибали навоийликлар имкон бўлганда хавфли ҳужумлар уюштириб туришди. Ҳисобни улар 1-бўлим тугашига яқин стандарт ҳолатдан очишди. Бурчакдан оширилган тўпга меҳмонлар бир неча бор зарба беришди ва Асқар Муҳиддиновнинг сўнгги зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олди.

2-бўлимда кураш анча кескин тус олди ва ҳар иккала жамоадан биттадан ўйинчи майдондан четлатилди. Лекин ўйин ўртоқлик мақомида бўлгани учун, четлатилганлар ўрнини бошқа жамоадошлари тўлдиришди. Шунингдек, 2-бўлимда мураббийлар кўплаб ўйинчиларни алмаштиришди. 70-дақиқада Алишер Холиқовнинг кучли зарбасидан сўнг ҳисоб 0:2 га етди. Ёшларимиз қанча интилишмасин, тажрибали жамоа дарвоаси томон йўл топа олишмади.

Ўртоқлик учрашуви

“Бунёдкор” – “Қизилқум” (Навоий) 0:2 (0:1)


“Бунёдкор”: Мурод Зуҳуров, Ҳасан Асқаров, Зокир Нурматов, Камронбек Кападзе, Эргаш Исмоилов, Азиз Мамазоитов, Миржамол Қосимов, Аҳрор Умаржонов,Хуршид Ғиёсов, Сардор Азимов, Санжар Риҳсибоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Элдор Адҳамов, Санжар Қодирқулов, Нодиржон Отажонов, Жаҳонгир Хўжамов, Шаҳриёр Имомхўжаев.

17 июль. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика