UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   6 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  3 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  2 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  10 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  9 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  20 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  4 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1

“Бунёдкор” ёшлари “Қизилқум” имтиҳонидан ўтишди Янгиликлар

“Бунёдкор” ёшлари “Қизилқум” имтиҳонидан ўтишди

Ёзги мавсум оралиғини пойтахтда ўтказаётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси назорат учрашуви учун “Бунёдкор” ёшлар жамоасини танлади.
Олий лигада 7-поғонани эгаллаб турган клуб ва ёшлар лигасида 3-поғонада бораётган жамоа ўртасида кечган учрашув жуда қизиқ кечди. Ёш “қалдирғочлар” шижоат эвазига ўйинда ташаббусга эга бўлдилар. Улар 11-дақиқадаёқ ҳисобни очишлари ҳам мумкин эди. Хуршид Ғиёсовнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Лекин тажрибали навоийликлар имкон бўлганда хавфли ҳужумлар уюштириб туришди. Ҳисобни улар 1-бўлим тугашига яқин стандарт ҳолатдан очишди. Бурчакдан оширилган тўпга меҳмонлар бир неча бор зарба беришди ва Асқар Муҳиддиновнинг сўнгги зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олди.

2-бўлимда кураш анча кескин тус олди ва ҳар иккала жамоадан биттадан ўйинчи майдондан четлатилди. Лекин ўйин ўртоқлик мақомида бўлгани учун, четлатилганлар ўрнини бошқа жамоадошлари тўлдиришди. Шунингдек, 2-бўлимда мураббийлар кўплаб ўйинчиларни алмаштиришди. 70-дақиқада Алишер Холиқовнинг кучли зарбасидан сўнг ҳисоб 0:2 га етди. Ёшларимиз қанча интилишмасин, тажрибали жамоа дарвоаси томон йўл топа олишмади.

Ўртоқлик учрашуви

“Бунёдкор” – “Қизилқум” (Навоий) 0:2 (0:1)


“Бунёдкор”: Мурод Зуҳуров, Ҳасан Асқаров, Зокир Нурматов, Камронбек Кападзе, Эргаш Исмоилов, Азиз Мамазоитов, Миржамол Қосимов, Аҳрор Умаржонов,Хуршид Ғиёсов, Сардор Азимов, Санжар Риҳсибоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Элдор Адҳамов, Санжар Қодирқулов, Нодиржон Отажонов, Жаҳонгир Хўжамов, Шаҳриёр Имомхўжаев.

17 июль. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика