UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл", "Брайтон" – "Челси" (онлайн ҳисоб)  1 01:09Россия кубоги, ярим финал. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди  0 00:06Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди  8 23:33Италия кубоги финали! "Аталанта" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  3 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  4 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  6 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  8 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  15 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  17

"Бунёдкор" стадиони яна ўз номи билан аталиши мумкин, директор ҳам ўзгаради Янгиликлар

"Бунёдкор" стадиони яна ўз номи билан аталиши мумкин, директор ҳам ўзгаради

Юртимиздаги бош ареналардан бири ҳисобланадиган "Бунёдкор" стадиони охирги вақтларда "Миллий" дея номланиб келинаётганди.

Гарчанд стадионга "Миллий" номи осиб қўйилган бўлсада, ҳужжат ва мухрларда расман ҳамон "Бунёдкор" стадиони сифатида қайд этилиб келинаётганди. Республикамизнинг бош ареналаридан бири яна ўз номи билан аталиши мумкин.

Шунингдек, стадион маъмурияти томонидан очилган пуллик футбол тўгараги ҳам бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда стадиондаги манбамиз хабар берди.

ЎФАдаги яқин манбамизга кўра, тез орада стадион директори сифатида ишлаб келаётган Козим Ўринбойхўжаев ҳам лавозимини бўшатади.

Эслатиб ўтамиз, ЎФАда Умид Аҳмаджонов раҳбарлиги даврида "Бунёдкор"  Стадион бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси раҳбари лавозимига Козим Ўринбойхўжаев тайинланганди.

Шундан сўнг ПФЛ ташкилоти ҳам айнан мазкур стадион ҳудудига кўчиб ўтганди.

Айни пайтда стадион раҳбарлигига "Бунёдкор" клубида фаолият юритиб келаётган ва айнан мазкур стадионнинг қурилишидан бошлаб 2018 йилга қадар ўйингоҳга масъуллардан бири бўлган Даврон Шоқурбонов номзоди ҳам мавжуд. Катта эҳтимол Даврон Шоқурбонов "Бунёдкор" стадиони директори этиб тайинланиши мумкин.

Қайд этиш жоиз, Даврон Шоқурбонов кеча ЎФА вице президенти Равшан Эрматовнинг терма жамоалар бош мураббийлари билан учрашувида қатнашган ва маълум бўлишича, Шоқурбонов айнан майдон масалалари бўйича жавобгар сифатида мазкур учрашувда иштирок этган.

Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика