UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  3 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  10 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  38 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

"Бунёдкор" стадиони 9 февралдаги ўйинга қанчалик тайёр ёхуд мухлислар учун сюрприз Янгиликлар

"Бунёдкор" стадиони 9 февралдаги ўйинга қанчалик тайёр ёхуд мухлислар учун сюрприз

Теглар :  Бунёдкор
Хабарингиз бор, 9 февраль куни Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" клуби Осиё чемпионлар лигаси плей-оффи доирасида Азиз Ҳайдаров фаолият олиб бораётган БААнинг "Ал Шабаб" клубига қарши ўйнайди.

Бу учрашув 2016 йилда юртимиздаги дастлабки расмий баҳс сифатида тарихга киради. Ўйин Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. Хўш, арена мана шу муҳим баҳсга қанчалик тайёр? Биз стадионга бориб вазият билан танишиб чиқишга муваффақ бўлдик.

Майдон майсасига жавоб берадиган ходимларнинг сўзларига қараганда чим ўйинга 100 фоиз тайёр. Бу борада футболчилар учун ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Маълумотларга кўра, ўтган йил мавсум туган заҳоти майдонга қўшимча уруғ сепилган ва парваришлаш ишлари бошлаб юборилган. Айни пайтга келиб чимнинг ҳолати ажойиб даражада.

"Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашувига 10 кун қолганида чипталар сотуви йўлга қўйилди. ТВ ва радио орқали ўйин анонси, бозорларда, одам гавжум жойларда ва матбуотда рекламалар эълон қилиб борилмоқда. Ҳозирча стадионнинг 2та кассаси орқали чипталарни харид қилиш мумкин. Учрашувга бир неча кун қолганида эса талабалар шаҳарчасида кўчма кассалар фаолият олиб бориши кўзда тутилган. Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида терминал орқали ҳам сотув йўлга қўйилган. Стадион маъмуриятининг айтишича чипта олишни ўйин кунига қолдирмаслик мақсадга мувофиқ экан.



Алоҳида таъкидлаш лозимки, 9 февраль кунги ўйинда ташриф буюрган ҳар бир мухлисга "Бунёдкор" стадиони маъмурияти томонидан сюрприз тайёрлаб қўйилган. Бу сюрпризга фақат "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашувига борган мухлисларгина эга бўлишар экан.  

"Ал Шабаб" билан баҳсда "қалдирғочлар"ни Ўзбекистоннинг бошқа клуби мухлислари ҳам қўллаб-қувватлаш истагини билдиришган. Масалан, "Олмалиқ" ва "Қўқон-1912" клуби мухлислари "Бунёдкор"ни стадионнинг ўзидан туриб қўллаб-қувватлашмоқчи экан.  

Маъмурият берган маълумотларга кўра стадионга келувчиларга қулайлик яратиш мақсадида буфетлар сони кўпайтирилади, бундан ташқари кун совуқ бўлганлиги учун мухлисларни иссиқ чой билан ҳам таъминлаш режалаштирилган.

"Бунёдкор" стадиони ҳудудида тамаки маҳсулотларини чекиш мумкин эмас. Кўпчилик бундан нолийди. Бироқ буларнинг барчаси қонун доирасида олиб борилади. Спорт иншоотларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш таъқиқланади. Бундан ташқари стадионда сигарет чекиш спорт этикасига ҳам тўғри келмайди.  

Аренага келганлар ўз жойларини топиб олишлари учун ҳар бир секторда фаолият олиб борадиган "волонтёрлар"дан ("стюардлар") ёрдам олишлари мумкин. Юздан ортиқ кўнгиллилар барчага йўл-йўриқ кўрсатади.

Таъкидлаш лозимки, бир шахс 10тадан ортиқ чипта сотиб олмоқчи бўлса паспорт нусхасини тақдим этиши лозим. 2-3та чипта харид қилиш учун эса паспорт талаб этилмайди. Шу йўл орқали чипталарнинг олиб сотарлар қўлига чиқиб кетишининг олди олинади. Бундан ташқари чипталарни асло қалбакилаштириш мумкин эмас, сабаби бу махсус қоғоз хориждан келтирилади ва ўзига хос сирли белгиларга эга.



9 февраль куни ёғингарчилик бўлса ҳам мухлисларга бу ҳеч қандай таъсир қилмайди. Хабарингиз бор, стадион томи мухлисларни турли табиат инжиқликларидан муҳофаза қилиб туради. Шундай экан об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар стадионга келиб "Бунёдкор"ни қўллаб-қувватлаш мумкин бўлади.

Учрашувга "Ал Шабаб"нинг мухлислари ҳам келиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, меҳмон жамоа мухлисларига алоҳида сектор тақдим этилади.

Стадион ходимлари туну-кун 9 февралдаги ўйинга ҳозирлик кўришмоқда. Улар мухлислар келиб уйларига мамнун ҳолда қайтишса хурсанд бўлишларини, агар "Бунёдкор" ғалаба қозона олса 10 карра хурсанд бўлишларини айтиб ўтишди.

Биз Ўзбекистонда 2016 йилдаги дастлабки расмий ўйин "қалдирғочлар" учун омадли келишини тилаб қоламиз. Ходимлар "Бунёдкор" стадионини баҳсга шай ҳолатга келтириб қўйишди, энди навбат "Бунёдкор" футболчиларига.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика