UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  0 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  1 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  4 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  12 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  78 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

"Бунёдкор" стадиони 9 февралдаги ўйинга қанчалик тайёр ёхуд мухлислар учун сюрприз Янгиликлар

"Бунёдкор" стадиони 9 февралдаги ўйинга қанчалик тайёр ёхуд мухлислар учун сюрприз

Теглар :  Бунёдкор
Хабарингиз бор, 9 февраль куни Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" клуби Осиё чемпионлар лигаси плей-оффи доирасида Азиз Ҳайдаров фаолият олиб бораётган БААнинг "Ал Шабаб" клубига қарши ўйнайди.

Бу учрашув 2016 йилда юртимиздаги дастлабки расмий баҳс сифатида тарихга киради. Ўйин Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. Хўш, арена мана шу муҳим баҳсга қанчалик тайёр? Биз стадионга бориб вазият билан танишиб чиқишга муваффақ бўлдик.

Майдон майсасига жавоб берадиган ходимларнинг сўзларига қараганда чим ўйинга 100 фоиз тайёр. Бу борада футболчилар учун ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Маълумотларга кўра, ўтган йил мавсум туган заҳоти майдонга қўшимча уруғ сепилган ва парваришлаш ишлари бошлаб юборилган. Айни пайтга келиб чимнинг ҳолати ажойиб даражада.

"Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашувига 10 кун қолганида чипталар сотуви йўлга қўйилди. ТВ ва радио орқали ўйин анонси, бозорларда, одам гавжум жойларда ва матбуотда рекламалар эълон қилиб борилмоқда. Ҳозирча стадионнинг 2та кассаси орқали чипталарни харид қилиш мумкин. Учрашувга бир неча кун қолганида эса талабалар шаҳарчасида кўчма кассалар фаолият олиб бориши кўзда тутилган. Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида терминал орқали ҳам сотув йўлга қўйилган. Стадион маъмуриятининг айтишича чипта олишни ўйин кунига қолдирмаслик мақсадга мувофиқ экан.



Алоҳида таъкидлаш лозимки, 9 февраль кунги ўйинда ташриф буюрган ҳар бир мухлисга "Бунёдкор" стадиони маъмурияти томонидан сюрприз тайёрлаб қўйилган. Бу сюрпризга фақат "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашувига борган мухлисларгина эга бўлишар экан.  

"Ал Шабаб" билан баҳсда "қалдирғочлар"ни Ўзбекистоннинг бошқа клуби мухлислари ҳам қўллаб-қувватлаш истагини билдиришган. Масалан, "Олмалиқ" ва "Қўқон-1912" клуби мухлислари "Бунёдкор"ни стадионнинг ўзидан туриб қўллаб-қувватлашмоқчи экан.  

Маъмурият берган маълумотларга кўра стадионга келувчиларга қулайлик яратиш мақсадида буфетлар сони кўпайтирилади, бундан ташқари кун совуқ бўлганлиги учун мухлисларни иссиқ чой билан ҳам таъминлаш режалаштирилган.

"Бунёдкор" стадиони ҳудудида тамаки маҳсулотларини чекиш мумкин эмас. Кўпчилик бундан нолийди. Бироқ буларнинг барчаси қонун доирасида олиб борилади. Спорт иншоотларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш таъқиқланади. Бундан ташқари стадионда сигарет чекиш спорт этикасига ҳам тўғри келмайди.  

Аренага келганлар ўз жойларини топиб олишлари учун ҳар бир секторда фаолият олиб борадиган "волонтёрлар"дан ("стюардлар") ёрдам олишлари мумкин. Юздан ортиқ кўнгиллилар барчага йўл-йўриқ кўрсатади.

Таъкидлаш лозимки, бир шахс 10тадан ортиқ чипта сотиб олмоқчи бўлса паспорт нусхасини тақдим этиши лозим. 2-3та чипта харид қилиш учун эса паспорт талаб этилмайди. Шу йўл орқали чипталарнинг олиб сотарлар қўлига чиқиб кетишининг олди олинади. Бундан ташқари чипталарни асло қалбакилаштириш мумкин эмас, сабаби бу махсус қоғоз хориждан келтирилади ва ўзига хос сирли белгиларга эга.



9 февраль куни ёғингарчилик бўлса ҳам мухлисларга бу ҳеч қандай таъсир қилмайди. Хабарингиз бор, стадион томи мухлисларни турли табиат инжиқликларидан муҳофаза қилиб туради. Шундай экан об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар стадионга келиб "Бунёдкор"ни қўллаб-қувватлаш мумкин бўлади.

Учрашувга "Ал Шабаб"нинг мухлислари ҳам келиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, меҳмон жамоа мухлисларига алоҳида сектор тақдим этилади.

Стадион ходимлари туну-кун 9 февралдаги ўйинга ҳозирлик кўришмоқда. Улар мухлислар келиб уйларига мамнун ҳолда қайтишса хурсанд бўлишларини, агар "Бунёдкор" ғалаба қозона олса 10 карра хурсанд бўлишларини айтиб ўтишди.

Биз Ўзбекистонда 2016 йилдаги дастлабки расмий ўйин "қалдирғочлар" учун омадли келишини тилаб қоламиз. Ходимлар "Бунёдкор" стадионини баҳсга шай ҳолатга келтириб қўйишди, энди навбат "Бунёдкор" футболчиларига.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика