UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  9 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  1 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  4 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  8 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  6 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1

"Бунёдкор" собиқ устози Сергей Лушчан - "Бунёдкор"даги муаммолар, Иван Бубало, Беларусдаги фаолияти ва ёшлар билан ишлаш (тўлиқ интервью) Янгиликлар

"Бунёдкор" собиқ устози Сергей Лушчан - "Бунёдкор"даги муаммолар, Иван Бубало, Беларусдаги фаолияти ва ёшлар билан ишлаш (тўлиқ интервью)

Куни кеча Championat.Asia офисига "Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Сергей Лушчан келди ва интервью берди.

— Сўнгги бир неча йилларда қаерда эдингиз, нима билан шуғулландингиз?
— Сўнгги уч йил давомида Беларусда ишладим: икки йил "Шахтёр-Солигорск" клуби академиясида, ўтган йили эса биринчи лигадаги Петриков шаҳрининг "Шахтёр" фарм клубида. Унда 16дан 18 ёшгача бўлган ёш футболчилар билан ишладим. Олдимизга ёшларни тайёрлашдан бошқа вазифа қўйишмади. Уларни ривожлантиришга ҳаракат қилдик. "Шахтёр-Солигорск"да муаммо бор эди: икки йил олдинги чемпионликни олиб қўйишди ва ўтган йили 30 очкодан маҳрум қилишди. Барча чет элликлар кетишди, шу сабаб ўз ўйинчиларимизни тарбиялашдан бошқа ҳеч нарса қолмади.

— Ўзбекистон футболи ишқибозлари баъзида бошқа чемпионатларни Суперлига билан солиштиришни яхши кўришади, биринчи навбатда МДҲдан. Суперлига қайси жиҳатлар бўйича Беларусь Олий лигасидан кучли-ю, аксинча қайси жиҳатларда кучайиш керак?

— У ерда бошқача футбол, кўпроқ "кучга урғу берилган". Ўзбекистонда барибир кўпроқ техникали футбол, тезлик юқори. Беларусда "вертикал" ўйнашади, кураш кўп.
МДҲдаги барча чемпионатларнинг топ-3 клубларида куч тахминан бир хил деб ҳисоблайман. Пул бор, юқори даражадаги футболчиларни чақира олишади. Икки йил олдин чемпион бўлган пайтида "Шахтёр-Солигорск"да жуда яхши ўйинчилар бор эди. Минскнинг "Динамо"сида ҳам шундай — Беларусь футболининг байроқдори, катта тарихга эга клуб. Фарқ фақатгина ўйин услубида.

Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги асосий клуб — "Пахтакор". Агар уни "Шахтёр-Солигорск" билан таққосласак, албатта, "Пахтакор" барибир кучли. Умуман олганда, Ўзбекистон чемпионати Беларусь Олий лигасидан кўра юқорироқ даражада.

— Нега ўзбекистонлик футболчилар Беларусда яхши ўйнаб кетишади?
— Масалан, Ҳусанов ва Абдихолиқов тўғри мураббий, аниқроғи Анатолий Иванович Юревичнинг қўлига тушишган. Яхши мутахассис, мен ҳам айнан унинг олдига бордим: бир ой атрофидаги муддатда жамоа билан бўлдим, машғулотлар жараёнини кузатдим ва жуда қизиқарли бўлди. Юревич бераётган юкламани Ўзбекистондаги ҳамма ҳам кўтара олмайди. Аммо, буларнинг барчаси ўйланган, у кимга қандай юклама беришни тушунади.
Шу сабаб йигитлар кучаяди. Менимча, айнан Ҳусанов билан Беларусга учганман. 16 ёшли йигитча, унга барча юкламани бериш мумкинмаслиги тушунарли ҳолат. Ҳусановни икки йилдан сўнг кўрганимда бу шунчаки "бомба" бўлганди. У шундоқ ҳам яхши эди, шунчаки жисмоний тарафлама қўшганди. 16 ёшидаёқ Абдуқодир Ҳусановнинг узоққа бориши маълум эди.


Бу интервьюдан қуйидагиларни билиб оласиз:
• Нега Достон Ҳамдамов чет эл чемпионатларида ўйнаб кета олмайди;
• "Бунёдкор"нинг муваффақиятсизликларида фақатгина Иван Бубало айбдорми;
• Лучшанга Суперлигадаги қайси мураббийнинг иши кўпроқ ёқади;
• ёшлар билан ишлаш осонроқми ёки тажрибали футболчилар билан.


ТЎЛИҚ ИНТЕРВЬЮНИ ТОМОША ҚИЛИНГ 



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика