UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  0 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  3 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  9 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  10 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  9 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  6 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1

"Бунёдкор" қизиқаётганини мен ҳам эшитдим. Ўзимга ҳеч қандай таклиф бўлмади. "Насаф" билан эса 2 йиллик шартномам бор — Абдувоҳид Неъматов миш-мишларга ойдинлик киритди Янгиликлар

"Бунёдкор" қизиқаётганини мен ҳам эшитдим. Ўзимга ҳеч қандай таклиф бўлмади. "Насаф" билан эса 2 йиллик шартномам бор — Абдувоҳид Неъматов миш-мишларга ойдинлик киритди

Сўнгги вақтларда "Насаф" футболчиларининг "Бунёдкор"га ўтиши ҳақида турли хабарлар бонг уряпти.

Абдувоҳид Неъматов ва Абубакр Ризо Турдалиевнинг хизматига пойтахт клуби қизиқмоқда остида сайтимизда ҳам хабар чоп этган эдик. Аслида вазият қандай? Абдувоҳид Неъматов Championat.asia журналисти Абдулазиз Искандаров билан суҳбатда шу ва бошқа саволларга жавоб берди. 

"Бунёдкор" "Насаф"нинг икки футболчисига қизиқяпти


— Худо хоҳласа февраль ойида "Ал Шабаб"га қарши муҳим учрашув кутиб турибди. Мураббийларимизнинг керакли кўрсатмалари асосида тайёргарлик кўрмоқдамиз. Албатта, "Бунёдкор" қизиқаётганини узоқдан эшитдим. Лекин шахсан ўзимга ҳеч қандай таклиф бўлгани йўқ. "Насаф" билан эса 2 йиллик шартномам бор. Ҳозирги вақтда фақат ОЧЛ ҳақида ўйламоқдаман. Бошқача бўлиши мумкинмас.



Нима учундир ҳамон "Насаф" футболчиларини ёш дейиш тинаётгани йўқ. Ҳозирги футболчилар асосий таркибда дебют қилганига 3-4 йил бўлмоқда. Улар терма жамоалар, ОЧЛ ва кўплаб халқро ўйинларда тобланишди. Абдувоҳид Неъматов бу борада қуйидагича жавоб берди. 

— Тўғри анчагина улғайдик. Қайсидир маънода ўсишга эришдик, дея оламан. Тажриба тўпламоқдамиз. ОЧЛ, терма жамоа ўйинлари бизга ишонч бериши керак. Ану шу тажриба остида йилдан-йилга яхшиланишимиз лозим.

"Насаф"га чемпионлик йўлида уйда йўқотилган қимматли очколар панд берди. Одатда жамоалар сафарга қараганда ўз майдонида ишончли ҳаракат қилишига гувоҳ бўламиз. "Аждарлар"да бунинг акси кузатилди. Хўш, улар орасида қайси бири энг аламлиси сифатида ёдда қолди...

— Қаршида рақибларимиз билан аксарият ҳолларда муроса кўчасини танлашга мажбур бўлдик.  Ажратиш ноўрин, деб биламан. Очко йўқотдикми, демак ҳаммаси аламли.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика