UZ

Сўнгги янгиликлар

02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  0 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  11 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  56 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1

"Бунёдкор" қишда Туркия, ёзда Хорватияда йиғин ўтказади" - Улуғбек Мирзаев Янгиликлар

"Бунёдкор" қишда Туркия, ёзда Хорватияда йиғин ўтказади" - Улуғбек Мирзаев

Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда "Бунёдкор"нинг аксарият футболчилари бошқа жамоаларга йўл олаётгани ҳақида хабарлар янграмоқда.

Ўз-ўзидан бундай ҳолат турли шубҳаларни келтириб чиқаради. Барчасига аниқлик киритиш мақсадида клуб бош директори Улуғбек Мирзаевга юзландик. Суҳбат жараёнида жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик режаси ва йиғинлар ҳақида ҳам саволлар билан юзландик. 

-  "Бунёдкор" жамоасини бир қатор етакчи футболчилар тарк этмоқда. Балки клубда молиявий муаммолар бордир? Дастлаб мазкур саволга атрофлича жавоб бериб ўтсангиз...

- Ушбу саволга жавобим қуйидагича. Йўқ, "Бунёдкор" футбол клубида молиявий ҳолат барқарор, деб айта оламан. Катта муаммоларимиз йўқ. Тўғри, футболчилар олдида ойликлар борасида қарзимиз бор. Менимча бу нарса ҳамма жамоаларда бор. Лекин бизнинг қарздорликларимиз катта эмас. 

- Одатда "Бунёдкор" бир йилда бир маротаба бўлса ҳам хорижда йиғин ўтказарди. Ўтган йили эса Фарғонадаги "Ҳоким кубоги" мусобақаси билан чекланилди...

- Юқоридаги жавобнинг давоми сифатида шуни айтишим мумкинки, молиявий ҳолатимиз барқарорлигини яна бир нарса билан исботлаган бўлардим. Жамоамиз февраль ойида Туркияда икки ҳафталик йиғинни ўтказадиган бўлди. Ушбу масалани бугун клубимиз президенти учрашувда тасдиқлаб бердилар. Биласизки 2021 йилда на қишда, на ёзда хорижга чиқа олмаган эдик. Худо хоҳласа жорий мавсумда буни амалга оширадиган бўлдик. Ёзги танаффус вақтида эса Хорватияга борамиз. Бу Хорватиялик ҳамкорларимиз билан амалга ошадиган нарса. Яъни "Бунёдкор" фақат йўл харажатларини тўлайди. Қолган ташкилий харажатлар хорватиялик ҳамкорларимиз томонидан бўлади. Клубимизнинг маркетинг йўналишидаги муваффақиятли иши, деб бемалол айта оламан. 

- Янги мавсумга тайёргарлик режаси қандай?  

- 5 январь санасидан бошлаб йиғинга киришамиз. Бу ойда таркиб шакллантирилади. Ҳозир айтиб ўтганимдек февраль ойида икки ҳафталик Туркия йиғинини олиб борамиз. Чемпионат стартига эса ўзимизда машғулотлар давом этади. Туркиядаги йиғинда ўйинни яхшилаш устида иш олиб борамиз. Шу боис бир нечта яхши савиядаги жамоалар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишимиз кўзда тутилган. 

- Таркиб ҳақида ҳақида айтиб ўтдингиз. Клуб кетган футболчиларнинг ўрнини қандай тўлдиришни режалаштирмоқда?

- Клубимиз президенти билан учрашувда кетган футболчиларнинг ўрнини тўлдириш алоҳида муҳокама қилинди. Бу борада Меҳриддин Раззоқович кўрсатмаларни бердилар. Таркиб 3-4 нафар савияли футболчилар билан бойитилади. Аввало ўзимизнинг чемпионатдан қараймиз. Кейин эса хориждан яхши савиядаги легионерлар танловини кўриб чиқамиз. Шунингдек ўринбосарлар, U-18, "Бунёдкор-фарм" жамоаларидан ҳам ёш иқтидорларни жалб қилишни мақсад қилдик.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика