UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  1 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  5 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  10 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  12 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  28 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  4 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2

"Бунёдкор" - "Олимпик". Стадион тўладими? Янгиликлар

"Бунёдкор" - "Олимпик". Стадион тўладими?

Бугун Тошкентда футбол куни.

Бир томондан ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг ташрифи, иккинчи томондан қизиб бораётган Суперлигада 9-турнинг безагига айланиши кутилаётган "Бунёдкор" - "Олимпик" учрашуви. 

Бунёдкор

Жасур Ҳакимов - 71'

Суперлига. 9-тур

06/05/2023, 18:30

1
:
1
Тугади

Олимпик

Отабек Жўрақўзиев - 5'

45'
90'
43'  Дониёр Абдуманнопов
46'  Расул Йўлдошев (Жасур Ҳакимов)
46'  Музаффар Олимжонов (Маҳмуд Маҳамаджонов)
71'  Жасур Ҳакимов
71'  Игорь Иванович
72'  Акбар Исматуллаев (Амир Тўрақулов)
77'  Игорь Иванович (Умидбек Султонов)
79'  Алексей Носко
86'  Дониёр Абдуманнопов (Виктор Сотников)
5'  Отабек Жўрақўзиев
5'  Темур Мамасидиқов
31'  Фаррух Мухторов
62'  Фаррух Мухторов (Муҳаммадазиз Иброҳимов)
62'  Русланбек Жиянов (Алишер Одилов)
65'  Жасур Жалолиддинов (Муҳаммадали Ғиёсов)
78'  Темур Мамасидиқов (Аҳмадилло Муқумжонов)
78'  Отабек Жўрақўзиев (Мустафо Абдуманнопов)

Ўзаро ўйинлар 

Жамоалар ўтган мавсумда тарихда илк бор Суперлига доирасида тўқнаш келишди. Биринчи даврада кечган учрашувда айнан "Бунёдкор" стадионида Тимур Кападзе шогирдлари "қалдирғочлар"нинг қанотини қайиришни уддасидан чиққан эди (5:1). Суперлига дебютантидан дастлабки тарсакидан сўнг ўшанда "Бунёдкор" кетма-кет 7та учрашувда ғалаба қозонмаган эди. Иккинчи даврадаги ўйин эса Бошкович бошқарувига тўғри келган ва унда томонлар муроса кўчасини танлаган (1:1). 

Уйда юта олмаётган "Бунёдкор"

"Бунёдкор" бу мавсумни асосан сафарда ўтказмоқда ва меҳмонда керакли натижага эришяпти. Мурод Отажонов "команда"си 7та турдан 5тасини меҳмонда ўтказди ва жами 12 очко жамғарди, 4та ғалаба ва 1 мағлубият, тўплар нисбати 9:3. Уйда эса акси. "Турон" (0:0) ва "Насаф" (1:1) Тошкентдан ортга 1 очко билан қайтишди. Жамоа "Бунёдкор" стадионида сўнгги бор 2022 йил 4-турда "Динамо" билан учрашувда ғалаба қозонган. Бунга ҳам 1 йилдан ошди. Иккинчи даврани эса ОКМК, "Локомотив", "Жар" стадионларида номинал мезбон сифатида рақибларини қабул қилди. 

"Олимпик". Асосий муаммо тепада 

Бу жамоа бамисоли денгиз тўлқинига ўхшайди. Бир текисда йўлида кетаётгани йўқ. Бир ундоқ, бир мундоқ. Тимур Кападзе жамоасида асосий муаммони иккинчи қават билан боғлашимиз мумкин. "Насаф", "Андижон" марказий ҳимоячиларининг жой танлай олиши, позицион тўғри ҳаракат қилиши ҳисобига иккинчи қаватда "Олимпик"ни жазолашга уринишди. Кўрамиз, бугун "Бунёдкор" ҳам рақибининг мазкур хатосидан фойдалана олармикин?

Стадион тўладими?

Агарда ўйинлар қизиқарли, томошабоп бўлса мухлис шундоқ ҳам стадионга тушади. U-20 Осиё кубогида ҳам аввалида бироз тушунмовчилик бўлди-ю, ғалабалар қўлга киритилавергани сари стадион ўз-ўзидан тўлишни бошлади. Терма жамоа, футболчилар ўз ўйинлари, ғалабалари билан одамларни аренага қайтара олишди. Демак Тошкентда мухлис бор. Бугун нима бўлар экан, 18:30 арафасида гувоҳига айланамиз. Барчани "Бунёдкор"га талкиф қилиб қоламиз. Жамоалар ўз ўйинлари билан минглаб инсонларни зериктирмаслигига умид қиламиз. 

Стадионда кўришгунча!

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика