UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни тор-мор келтирди  7 00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  1 00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  9 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  3 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  12 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

"Бунёдкор-W" ОЧЛда қатнашишини биласизми? Янгиликлар

"Бунёдкор-W" ОЧЛда қатнашишини биласизми?

Теглар :  ОЧЛБунёдкор-W
Тарихда 2-бор аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсларини ўтказиляпти.

2019 йилда 4 мамлакат жамоалари (шарқ минтақаси) иштирокида илк мавсуми ўтган турнир пандемия туфайли 2020 йилда ўтказилмади. ОФК турнир иштирокчилари сонини 2021 йилда 8, 2023 йилга бориб 12, 2025 йилда эса 16 тага чиқаришни режа қилган.

2021 йилги мавсум 7 ноябрь куни старт олади. Унда шарқий минтақа вакиллари иштирок этишдан бош тортгани туфайли мусобақа ғолиби ғарбнинг 4 клуби ўртасида аниқланади:

1. "Бунёдкор-W" (Ўзбекистон)

2. “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон)

3. “Шаҳрдари Сиржан” (Эрон)

4. “Амман клуб” (Иордания)

Барча баҳслар марказлашган тарзда Иорданиянинг энг жанубида жойлашган Ақаба шаҳрида 2021 йил 7-13 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда Олий Лиганинг 2020 йилги ғолиби сифатида "Бунёдкор" аёллар жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

"Қалдирғочлар” иштирокидаги учрашувлар тақвими:

07.11. “Шаҳрдари Сиржан” (Эрон) - “Бунёдкор”

10.11. “Бунёдкор” - “Амман клуб” (Иордания)

13.11. “Бунёдкор” - “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон)

Championat.asia'га маълум бўлишича, “Бунёдкор” жамоасининг 37 кишидан иборат делегацияси (23 нафари футболчилар) мусобақага 3 ноябрь куни Тошкент-Истанбул-Амман-Ақаба маршрути билан йўл олиши режалаштирилмоқда. Қайтиш 14 ноябрга мўлжалланган.

Маълумот учун, “Бунёдкор-W” ўзбек футболи тарихида аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигасида қатнашадиган юртимизнинг биринчи жамоаси бўлади. Ақаба шаҳрида ўтадиган турнир ҳақидаги маълумотлар ва футболчилар билан интервьюларни сайтимиз орқали кузатиб боринг!

"Аёллар одам эмасми?" (мақола)

Муаллиф :
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика