UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  0 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  1 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  2 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  3 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

«Бунёдкор» Мираброр Усмоновни табриклайди! Янгиликлар

«Бунёдкор» Мираброр Усмоновни табриклайди!

Халқаро Футбол Уюшмасининг навбатдан ташқари йиғилишида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
Ҳозирги пайтда ЎФФ рахбарияти Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида бўлиб турибди. Лотин Америка қитъасидан келган хушхабарга кўра, юртимиз футболи рахбари ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

Мираброр Зуфарович бошчилигида Ўзбекистон футболини ривожлантириш учун бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жуда кўплаб мамлакатларда Ўзбекистоннинг ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари қўлга киритаётган ютуқлар таъкидланмоқда.

Ўзбек футболи инфраструктурасини кучайтириш борасида олиб борилаётган ишларнинг бевосита гувоҳи бўлиб турибмиз. Бунга мисол сифатида янги барпо этилган ва нафақат профессионал футболчилар, балки ёш ва иқтидорли авлодни тарбиялаш борасида кенг шароитларга эга бўлган “Бунёдкор” спорт мажмуасини келтиришимиз мумкин. Улкан иншоатнинг яратилишида Мираброр Зуфаровнинг улкан хизматлари бўлди.

“Бунёдкор” ФК рахбарияти ва клубнинг барча ходимлари жаҳон даражасидаги юксак эътироф – ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан тақдирланган Мираброр Зуфаровни табриклайди. Уларга соғлик-саломатлик, узоқ умр ва олиб бораётган ишлари янада муваффақиятли бўлишини тилаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика