"Бунёдкор" машғулотларига африкалик футболчи қўшилди

Aslanov Jasurbek
15 июл 2019, 14:21
Айни дамда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Минскда ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда.

"Қалдирғочлар" футболчиси Суҳроб Иззатов йиғин давомида "Смолевичи"га қарши ўтказилган ўртоқлик баҳсида жароҳат олди ва сафдан чиқди. Ислом Қобилов тикланиш машқларини давом эттирмоқда.

"Бунёдкор" матбуот хизматининг хабар қилишича, жамоа машғулотларида ивуарлик вингер Муҳаммад Диалло иштирок этмоқда. Диалло Минскдаги йиғин давомида кўрикда бўлади. Унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, футболчи билан шартнома имзоланади.


МАЪЛУМОТ УЧУН

Тўлиқ исми: Ламине Муҳаммад Диалло

Туғилган санаси: 27.11.1994

Бўйи: 188 см

Фуқаролиги: Кот-д'Ивуар

Амплуаси: Ҳужумчи-вингер

Охирги жамоаси: «Муайзер» (Қатар)

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia