UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11ЕЧЛ Плей-офф босқичи жавоб ўйинлари: Асосий таркиблар маълум  0 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  1 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  2 22:45ЕЧЛ. "Атлетико" — "Брюгге"  6 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  0 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  2 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  2 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  12 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  3 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  3 18:24"Барселона" Рэшфорд ўрнига бошқа футболчи топди  6

“Бунёдкор” Исфаҳонда машғулот ўтказди Янгиликлар

“Бунёдкор” Исфаҳонда машғулот ўтказди

Теглар :  БунёдкорОЧЛ-2017
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси айни дамда Эроннинг Исфаҳон шаҳрида бўлиб турибди.

Хабирингиз бор, “қалдирғочлар” 11 апрель, сешанба куни Осиё Чемпионлар лигаси, гуруҳ босқичи, 4-тури доирасида “Зоб-Аҳан” клуби меҳмони бўлади.

Кеча Исфаҳон шаҳрига етиб келган “Бунёдкор” вакиллари бугун ўзларининг биринчи машғулотини ўтказдилар. “Зоб-Аҳан” клуби қароргоҳидаги майдонлардан бирида олиб борилган машғулотда “Бунёдкор” билан Эронга олиб келинган барча футболчилар иштирок этишди. Сергей Лушчан ўз шогирдлари билан бир соатдан ошиқроқ вақт давомида шуғулланди.

Қайд этиш керакки, “Бунёдкор” Эронга бир қатор йўқотишлар билан келган. Ҳужумчи Вадим Чемиртан дисквалификация туфайли баҳсни ўтказиб юборса, Жовлон Иброҳимов ва Алишер Саноев жароҳатлари сабабли Тошкентда қолишган.

Эслатиб ўтамиз, “Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” учрашуви 11 апрель куни Исфаҳондаги “Фуладшаҳр” стадионида маҳаллий вақт билан 20:00да (Тошкентда 20:30 бўлади) бошланади.


Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика