UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  18 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  4 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  64 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди Янгиликлар

"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди

"Бунёдкор" учун биринчи давра кўнгилдагидек ўтмади. Турнир жадвалида 13-ўринда кетаётган "қалдирғочлар" ўзига мос поғонада эмас дея оламиз.

Зеро, биз билган "Бунёдкор" бундай кўрскткичлар қайд этиши ачинарли. Клуб эса вазиятдан чиқиш йўлида ёзги трансферлар ойнасида бир нечта ўзгаришларга қўл урди. Бу борада эса жамоа мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрларини билдирди. 


"Иккинчи даврага тайёргарлик яхши кетмоқда. Таркибга бир нечта янги футболчиларни жалб қиляпмиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича ёрдамчим Алесандро футболчиларнинг ҳолатини назорат қилиб боряпти. Айримларида чемпионат тугаган ва турли ҳолатда бўлиши табиий. Суперлига стартига оптимал ҳолатда етиб келишимиз керак",- дейди Илёс Зейтуллаев. 

- Таркиб, ўйин фалсафаси, тактик жиҳатдан ўз жамоангизни шакллантиряпсизми?

- Ҳозирги кунга келиб ҳужум чизиғимизда рақобат пайдо бўлди. Футболчилар буни ҳис қилмоқда. Луис Качорри ва Андрия Филиппович жамоамизга қўшилишди. Бу билан тўхтаб қолмаганмиз. Раҳбарият яна айрим позицияларга футболчиларни жалб қилиш устида ишлашяпти. Мураббийлар штаби уларга қайси позицияга футболчи кераклигини айтган. 

- Суҳроб Иззатов, Умид Султонов жамоани тарк этди...

- Футболда юз берадиган нормал ҳолат деб биламан. Суҳроб ва Умидга жамоамизда фаолият олиб боргани, озми-кўпми ёрдами теккани учун раҳмат айтаман. Улар профессионал футболчи ва яхши инсон. Умид Султонов иқтидорли ўйинчи, унга ўйин амалиёти керак. Балки бу унинг учун олдинга ташланган қадам бўлиши мумкин. 

- Жамоада 3-4 ойдан буён фаолият олиб бормоқдасиз. Айни вақтда танаффус. Жамоа ўзингиз истаган кўринишга келяптими?

- Йигитлар нима истаётганимизни тушуниб турибди. Албатта, ҳар бир мураббийга вақт керак. Масалан, "Арал" билан назорат учрашувида биринчи бўлимда бироз камчиликлар кузатилган бўлса, иккинчи қисмида ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олдик. 

- Жон сақлаш учун курашаётган "Бунёдкор"нинг иккинчи даврадаги имкониятлари қандай? Жамоа уйғонадими?

- Мавжуд реал вазиятни қабул қилишга мажбурмиз. Бунга тўғри қараш керак. Ҳа, охирги ўриндамиз. Ҳар бир ўйинга охиргиси каби муносабатда бўлишимиз керак. Биз йўлни ўртасидамиз. Охирида эса умумий баҳо беришимиз, натижаларни сарҳисоб қилишимиз мумкин. Айни вақтда эса бор эътиборни 2 август кунги баҳсга қаратганмиз. Ҳаттоки, кейинги ўйинни ҳам ўйламаяпмиз. "Қизилқум" билан баҳс финал мақомида ўтиши шубҳасиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика