UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  0 17:35Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  2 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  1 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  9 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0

"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди Янгиликлар

"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди

"Бунёдкор" учун биринчи давра кўнгилдагидек ўтмади. Турнир жадвалида 13-ўринда кетаётган "қалдирғочлар" ўзига мос поғонада эмас дея оламиз.

Зеро, биз билган "Бунёдкор" бундай кўрскткичлар қайд этиши ачинарли. Клуб эса вазиятдан чиқиш йўлида ёзги трансферлар ойнасида бир нечта ўзгаришларга қўл урди. Бу борада эса жамоа мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрларини билдирди. 


"Иккинчи даврага тайёргарлик яхши кетмоқда. Таркибга бир нечта янги футболчиларни жалб қиляпмиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича ёрдамчим Алесандро футболчиларнинг ҳолатини назорат қилиб боряпти. Айримларида чемпионат тугаган ва турли ҳолатда бўлиши табиий. Суперлига стартига оптимал ҳолатда етиб келишимиз керак",- дейди Илёс Зейтуллаев. 

- Таркиб, ўйин фалсафаси, тактик жиҳатдан ўз жамоангизни шакллантиряпсизми?

- Ҳозирги кунга келиб ҳужум чизиғимизда рақобат пайдо бўлди. Футболчилар буни ҳис қилмоқда. Луис Качорри ва Андрия Филиппович жамоамизга қўшилишди. Бу билан тўхтаб қолмаганмиз. Раҳбарият яна айрим позицияларга футболчиларни жалб қилиш устида ишлашяпти. Мураббийлар штаби уларга қайси позицияга футболчи кераклигини айтган. 

- Суҳроб Иззатов, Умид Султонов жамоани тарк этди...

- Футболда юз берадиган нормал ҳолат деб биламан. Суҳроб ва Умидга жамоамизда фаолият олиб боргани, озми-кўпми ёрдами теккани учун раҳмат айтаман. Улар профессионал футболчи ва яхши инсон. Умид Султонов иқтидорли ўйинчи, унга ўйин амалиёти керак. Балки бу унинг учун олдинга ташланган қадам бўлиши мумкин. 

- Жамоада 3-4 ойдан буён фаолият олиб бормоқдасиз. Айни вақтда танаффус. Жамоа ўзингиз истаган кўринишга келяптими?

- Йигитлар нима истаётганимизни тушуниб турибди. Албатта, ҳар бир мураббийга вақт керак. Масалан, "Арал" билан назорат учрашувида биринчи бўлимда бироз камчиликлар кузатилган бўлса, иккинчи қисмида ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олдик. 

- Жон сақлаш учун курашаётган "Бунёдкор"нинг иккинчи даврадаги имкониятлари қандай? Жамоа уйғонадими?

- Мавжуд реал вазиятни қабул қилишга мажбурмиз. Бунга тўғри қараш керак. Ҳа, охирги ўриндамиз. Ҳар бир ўйинга охиргиси каби муносабатда бўлишимиз керак. Биз йўлни ўртасидамиз. Охирида эса умумий баҳо беришимиз, натижаларни сарҳисоб қилишимиз мумкин. Айни вақтда эса бор эътиборни 2 август кунги баҳсга қаратганмиз. Ҳаттоки, кейинги ўйинни ҳам ўйламаяпмиз. "Қизилқум" билан баҳс финал мақомида ўтиши шубҳасиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика