UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  3 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  3 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  6 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  12 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

“Бунёдкор” ФК президенти Меҳриддин Абдуллаев клуб академиясини янада ривожлантириш бўйича топшириқлар берди Янгиликлар

“Бунёдкор” ФК президенти Меҳриддин Абдуллаев клуб академиясини янада ривожлантириш бўйича топшириқлар берди

Клуб доим раҳбарият эътиборида.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев клуб академиясида бугунги кунда ёш футболчилар учун мавжуд шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида, 29 апрель куни жамоа қароргоҳига ташриф буюрди. Куннинг иккинчи қисмига тўғри келган ушбу тадбир икки қисмдан иборат бўлди.

 



Клуб президенти, даставвал, Суперлиганинг 6-туридаги “Олимпик” билан учрашувга тайёргарлик кўраётган асосий жамоа аъзолари билан учрашди.

- Биринчи навбатда, барчангизни ва умуман бутун халқимизни кириб келаётган Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман! Барчангизга соғлик, оилангизга тинчлик-тотувлик тилайман!

Мана, мавсумнинг дастлабки икки ойи ортда қолди. Жамоамиз ёш бўлишига қарамасдан, Суперлигада муносиб қатнашиб келмоқда. Академиямиздан етишиб чиқишган бир қанча ёш футболчилар ижросидаги дадил ўйинлар кўпчиликка манзур бўлмоқда. Асосийси, жамоада жипслик бор. Бу мени хурсанд қилмоқда. Бироқ натижалар янада яхши кўриниш олиши учун, биз футболчи-мураббийларимизга бундан-да кенгроқ ва қулай шароитлар яратиб беришимиз даркор. Ўйлайманки, жамоада ҳозирда муаммолар йўқ. Агар бўлса, бемалол муҳокама қилишимиз мумкин. Мен сизлар билан шунчаки кўришгани келганим йўқ. Мабодо ишга тўсқинлик қилаётган баъзи муаммолар бўлса, уларни бартараф этиш ечимларини кўриб чиқамиз, - деди асосий жамоа билан учрашув вақтида Меҳриддин Абдуллаев.



Шундан сўнг бош мураббий Шуҳрат Мақсудов ва жамоа сардори Давронжон Эргашев сўз олишди ҳамда клуб раҳбарияти томонидан уларга барча шароитлар ўз вақтида муҳайё этиб берилаётганини, клубда ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлашди. 



Клуб бош директори Улуғбек Мирзаевга мавжуд шароитларни яна бир бор кўздан кечириб чиқиб, уларни янада яхшилаш бўйича вазифа берилди. 

- Меҳриддин Раззоқович, аввало, бизни ҳар вақт яқиндан қўллаб-қувватлаб турганингиз учун Сизга катта раҳмат айтамиз. Албатта, иш унумимизни янада оширамиз. Олдимизда турган барча масалаларни ижобий ҳал қилиб, юклатилган вазифа ва талаб этиладиган натижаларга эришиш учун жамоамиз борки имкониятларни ишга солади, - дея, ўз фикрларини ифода этди Мирзаев. 

- Клубнинг энг катта раҳбари биз билан олдинлари бу даражада кўришмасди. Меҳриддин Раззоқович, ҳозирда Сиз бизнинг аҳволимиздан, жамоа билан юзма-юз учрашиб, бевосита суҳбатлашиб, мунтазам тарзда хабар олиб турибсиз. Бу ҳол бизга янада қўшимча куч бермоқда, футболчиларнинг ғайрат-шижоатини янада оширмоқда. Бу учун биз ҳаммамиз Сиздан жудаям миннатдормиз, - деб, қўшимча қилди асосий дарвозабон Суҳроб Султонов.


Клуб президенти ташрифининг иккинчи қисми “Бунёдкор” академиясидаги шароитларни ўрганишга қаратилди. Меҳриддин Абдуллаев ёш чарм тўп иқтидорлари учун академияда мавжуд барча имкониятлар билан танишди. Ҳар бир объект – ётоқхона, ўқув хоналари, спорт ва тренажёр заллари, ошхона, тиббий марказ, бассейн ва бошқа иншоотларни кўздан кечирди. Ётоқхонада истиқомат қилаётган ёш ўйинчиларимиз билан бевосита суҳбатда бўлди. Ёрқин келажакка интилиб, улар тинимсиз меҳнат қилишлари зарурлигини айтди. Бу борада ўсмирларимизга ўзининг эзгу тилакларини билдирди.

Тез кунларда мавжуд шароитларни янада яхшилаш, аниқ амалий ишлар орқали спортчиларнинг бемалол ва эмин-эркин машғулот ўтказишлари, таълим олишлари, истиқомат қилишлари учун бўлган ҳамда бошқа маиший шарт-шароитларни ҳозиргидан-да юқори савияга кўтариш зарурлиги бўйича клуб раҳбариятига қатор топшириқлар берди. 


- Биз энг катта урғуни доимо ёшларни тарбиялашга беришимиз лозим. Бу, биринчи галда, бутун мамлакатимиз, ҳукуматимиз сиёсати. Давлатимиз раҳбари бугунги кунда энг катта эътиборни ёшлар таълим-тарбиясига қаратмоқда. Ёшлар бизнинг эртанги кунимиз. Шу боис ҳамиша академия ҳақида қайғуришимиз керак. Агар иш яхши ҳамда замонавий талаблар даражасида олиб борилса, “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиларини яқин орада Европа майдонларида кўришимиз ҳеч гап эмас. Ушбу тамойилни ҳар доим устувор ҳисоблашимиз лозим. Ва бу тўғри йўл, ишонч билан айтаманки, келгусида албатта ўз мевасини беради, - деди ташриф сўнггида “Бунёдкор” ФК президенти Меҳриддин Абдуллаев.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика